Қайднома

Қидирув

AКА-УКА ФЕКИРЛАР «БЕТИС»ДА

AКА-УКА ФЕКИРЛАР «БЕТИС»ДА

  24.07.2019 13:54
  0
  354
AКА-УКА ФЕКИРЛАР «БЕТИС»ДА

«Лион» ярим ҳимоячиси Набиль Фекир расман «Бетис» футболчисига айланди. Андалусияликлар 26 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолашди. Ушбу трансфер суммаси 19,75 миллион еврога тенг бўлди. Бу ҳақда «Лион» клуби хабар тарқатди. Бундан ташқари, умумий миқдори 10 миллион еврога тенг бўлган турли бонуслар ҳам назарда тутилган. Шунингдек, футболчининг кейинчалик амалга ошиши мумкин бўлган трансферидан 20 фоиз улуш французларга тегадиган бўлди. Набилнинг укаси — ярим ҳимоячи Яссин Фекир ҳам «Лион»дан «Бетис»га ўтди. Францияликлар 22 ёшли футболчининг 50 фоиз трансфер ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz