Қайднома

Қидирув

ЭНГ ҚИММАТ КЛУБ АМЕРИКАНЧА ФУТБОЛДА

ЭНГ ҚИММАТ КЛУБ АМЕРИКАНЧА ФУТБОЛДА

  24.07.2019 17:04
  0
  332
ЭНГ ҚИММАТ КЛУБ АМЕРИКАНЧА ФУТБОЛДА

Америка футбол лигасида (американча футбол) иштирок этувчи «Даллас Ковбойс» Forbes нашри талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди. Клубнинг нархи 5 млрд. долларга баҳоланган. Рейтингнинг 2-ўрнини «Нью-Йорк Янкис» бейсбол клуби (4,6 млрд. доллар) ва 3-ўрнини Испаниянинг «Реал» футбол клуби (4,24 млрд. доллар) эгаллаган. Етакчи бешталикдан «Барселона» (4,02 млрд. доллар) ва АқШнинг «Нью-Йорк Никс» баскетбол клуби (4 млрд. доллар) ўрин олди. Рейтингдаги етакчи 50таликдан шунингдек, Миллий футбол лигасининг (американча футбол) 26та клуби, Бош бейсбол лигасининг 9 клуби, Европанинг 8та футбол клуби ва Миллий баскетбол уюшмасининг 7та клуби жой олган. Жумладан, улар орасига яна 6та футбол клуби: «Манчестер Юнайтед» (6-ўрин, 3,81 млрд. доллар), «Бавария» (17-ўрин, 3,02 млрд. доллар), «Манчестер Сити» (25-ўрин, 2,69 млрд. доллар), «Челси» (32-ўрин, 2,58 млрд. доллар), «Арсенал» (42-ўрин, 2,27 млрд. доллар) ва «Ливерпуль» (45-ўрин, 2,18 млрд. доллар) киритилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz