Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб, ОФК мутасаддилари билан учрашув ўтказди ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш хусусида келишиб олинган эди.
Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли дастурларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини инобатга олиб, қитъа футбол конфедерацияси билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар ташланмоқда.
Куни кеча ОФКнинг доимий тартибда фаолият кўрсатувчи қўмиталарига янги аъзолар тайинланди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, қитъамиз футбол конфедерациясининг қўмиталари аъзолигига бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам тайинлов олишди. Унга кўра,
Равшан Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитасига,
Аваз Максумов ОФК футболни ривожлантириш қўмитасига,
Олим Арифов ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитасига,
Шавкат Имомов ОФК техник қўмитасига
аъзо сифатида тайинланишди. Энди ҳамюртларимиз мазкур қўмиталарда 2019-2023 йиллар мобайнида фаолият олиб боришади. Мутахассисларимиз келажакда қитъа футболи ривожига ўз хиссасини қўшиш учун бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси томонидан билдирилаётган юксак ишончни қадрлайди ва миннатдорчилик билдиради.
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20