Қайднома

Қидирув

Роналду энди «оппоқ»

Роналду энди «оппоқ»

  29.07.2019 09:35
  0
  548
Роналду энди «оппоқ»

АҚШ прокуратураси «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга нисбатан номусга тегиш бўйича айблов эълон қилинмаслигини билдирди. Прокурор португалияликни жиноий жавобгарликка тортиш учун тўпланган далиллар етарли эмас, деб ҳисоблади.

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг кузида америкалик модель Кэтрин Майорга 2009 йили футболчи Лас-Вегасдаги тунги клубда унинг номусига текканини айтганди. Майорганинг сўзларига кўра, Криштиану унга жим юриши учун 375 минг доллар тўлаган экан. Аммо орадан 9 ой ўтиб, қиз мазкур воқеани оммага ошкор этишга қарор қилган. Португалиялик юлдуз эса мазкур воқеага алоқадор эмаслигини айтганди: «Менга қарши билдирилаётган айбловларни инкор этаман. Номусга тегиш - даҳшатли жиноят».

Можаро бошлангач, «Ювентус» АқШ бўйлаб ўтказиладиган тижорат турнесига боришдан воз кечди. Клуб раҳбарияти ўз футболчисини қийин аҳволга солиб қўймаслик пайида бўлганди. Бунинг ўрнига туринликлар Осиёга саёҳат уюштиришди. Шунингдек, FIFA 19 ўйини муқовасида ҳам Криштианунинг сурати олиб ташлаб, асосий қаҳрамонлар сифатида Неймар, Кевин де Брюйне ҳамда Пауло Дибала олинди.

Кейинчалик «Ювентус» раҳбарияти ўйинчи ва ходимларга мавжуд вазият бўйича изоҳ беришни тақиқлади. Бу ҳақда «Ювентус»нинг собиқ аёл футболчиси Петронелла Экрот гапирганди: «Клуб қадриятлари ҳурмати сукут сақлашимиз лозимлигини айтишди. Ўзимни худди тузоққа тушгандек ҳис қилдим. Ўз фикримни очиқ-ойдин билдира олмаганим сабабли қийин аҳволда қолгандим».

Энди Роналду қонун олдида айбсиз. Номусга тегиш бўйича ёпилган иш жорий йил учун иккинчисидир. Испанияда солиқ тўламаганлиги учун очилган иш ҳам январда ёпилганди. Суд қарорига кўра, Роналду қарзларини қайтарди, қўшимчасига, 19 миллион евро миқдорида жарима тўлади. Эвазига Криштиануга нисбатан 23 ойлик шартли қамоқ жазоси белгиланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz