Қайднома

Қидирув

Ҳожимат Эркинов ҳам дебют қилди...

Ҳожимат Эркинов ҳам дебют қилди...

  01.08.2019 10:10
  0
  326
Ҳожимат Эркинов ҳам дебют қилди...

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури якунига етди. Эсда қоларли жиҳатлардан бири Ўзбекистон U-19 термаси аъзоси Ҳожимат Эркинов чемпионатда дебют қилди.
Эркинов ёшлар термаси етакчиларидан бири. "Пахтакор"да рақобат кучли бўлгани учун, асосий таркибга кириб олиши қийинлиги боис водийликлар сафига бориб қўшилганди. "Қўқон-1912" ўринбосарлари бир тур аввал Тошкентга келиб, "Шерлар" ўринбосарларига имкониятни бой берди. 2 та гол айнан Ҳожимат томонидан урилди. Кейинги турда футболчи айнан қўқонликлар сафида Суперлигадаги илк ўйинини ўтказди.
Бунгача "Бунёдкор" Жасур Жалолиддиновни, "Насаф" эса дарвозабон Абдувоҳид Неъматовни ўйинларга тушириб келаётганди. #пахтакор ҳам бир марта 17 ёшли Руслан Розиевга шундай имконият яратиб берганди. Мазкур футболчилар тўрт йилдан кейин Ўзбекистон олимпия термаси футболчилари сифатида шаклланишлари керак. Айни вақтда улар ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралашига тайёргарлик кўришяпти. Саралаш ўйинларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади, деб ёмоқда Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмм каналида.

Суратдаги футболчилардан: №17 Ҳожимат Эркинов, №19 Руслан Розиев, №1 Абдувоҳид Неъматов, №10 Жасур Жалолиддинов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz