Қайднома

Қидирув

«Локомотив» Игнатий Нестеровни қайтармоқчи

«Локомотив» Игнатий Нестеровни қайтармоқчи

  01.08.2019 12:43
  0
  342
«Локомотив» Игнатий Нестеровни қайтармоқчи

Допинг сабаб футболдан маълум муддат четда қолган Ўзбекистон миллий термаси посбони Игнатий Нестеров яна 12 кундан кейин машғулот бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда Диёр Имомхўжаев телеграм канали.

ОФК Нестеровни 2019 йилнинг 12 октябрь санасига қадар футболдан четлаштирганди. ЎзПФЛ 4 августдан 5 августга ўтар кечаси ёзги трансфер бозорини ёпади. Мазкур оралиқда Игнатий Нестеров Coca Cola Суперлигаси учун рўйхатдан ўтказилади.

Бу борада ЎФА ОФК билан боғланиб, барча масала регламентга асосан ҳал қилиниши юзасидан ишлади. Айни вақтда Нестеров Локомотив қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.

Қоидага кўра, футболчи қайтиш санасидан икки ой муқаддам жамоавий машғулотларга қўшилиш ҳуқуқига эга. Агар у 12 октябрь куни жамоасининг қайдномасига киритилса, Coca Cola Суперлигасининг 22-туридан бошлаб майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

Нестеров ЖЧ-2022 саралашининг Фаластин, Яман, Сингапурга қарши ўйинларида иштирок эта олмайди. Мураббийлар штаби лозим топса ва ўз формасини тез орада тиклаб олса, балки ноябрь ойидаги Саудия Арабистони ҳамда Фаластинга қарши такрорий ўйинларда иштирок этиши мумкин бўлар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz