Қайднома

Қидирув

«Барселона» Гампер кубогида «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди

«Барселона» Гампер кубогида «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди

  05.08.2019 01:19
  0
  353
«Барселона» Гампер кубогида «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди

Испаниянинг Барселона шаҳри, «Камп Ноу» стадионида ўртоқлик мақомидаги Гампер кубоги учрашуви ўз поёнига етди. Унда мезбон - «Барселона» «Арсенал»га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб кубокни қўлга киритди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Обамеянг чиройли голи билан лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда каталонияликлар таркиби деярли тўлиқ алмашди ва бунинг самараси ўлароқ 69-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бу вазиятда «Арсенал» ҳимоячиси Мэйтленд-Найлз ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Сўнгги дақиқа ўтиб бораётган паллада эса Луис Суарес Робертонинг супер узатмасини голга айлантириб учрашув тақдирини ҳал қилди.

ГАМПЕР КУБОГИ

БАРСЕЛОНА – АРСЕНАЛ – 2:1 (0:1)

4 август. Барселона, «Камп Ноу». 98.812 томошабин.

Ҳакам: Мартинес Мунуэра (Испания).

Голлар: 0:1 – 36 Обамеянг, 1:1 –  69 Мэйтленд-Найлз (автогол), 2:1 – 90 Суарес.

Барселона: Нету (тер Штеген, 46), Пике (Тодибо, 46), Юмтити (Лангле, 46), Жорди Альба (Миранда, 63), Семеду (Ваге, 63), де Йонг (Аленья, 46), Ракитич (Серхи Роберто, 46), Пуч (Бускетс, 46), Перес (Рафинья, 46), Дембеле (Суарес, 63), Гризманн (Кольядо, 79).

Арсенал: Лено, Чемберс, Монреаль (Колашинац, 46), Папастатопулос (Мустафи, 87), Мэйтланд-Найлс, Мхитарян (Сака, 71), Уиллок (Себальос, 72), Езил (Мартинелли, 73), Жака (Торрейра, 86), Нелсон (Гендузи, 46), Обамеянг (Нкетиа, 86).

Огоҳлантиришлар: Жорди Альба, 23. Ваге, 67. Лангле, 74. Папастатопулос, 74.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz