Қайднома

Қидирув

Яна Неймар масаласи

Яна Неймар масаласи

  05.08.2019 11:50
  0
  462
Яна Неймар масаласи

«Реал» Неймар учун курашга қайта қўшилди. Мадридликлар 27 ёшли футболчи эвазига бир қатор ўйинчиларни тавсия қилишмоқда. Хусусан, ярим ҳимоячи Лука Модрични «ПСЖ»га жўнатмоқчилар. Sky Sport Italiaнинг қўшимча қилишича, «Қироллик клуби» Неймарга эга бўлиш илинжида яна баъзи футболчиларни Парижга юбормоқчи. Ўз ўрнида алоҳида таъкидлаш керак, «ПСЖ» спорт директори Леонардо бразилиялик юлдузга ҳайфсан эълон қилди. Sport.es сайтининг аниқлашича, Леонардо таътилдан жамоа ихтиёрига кеч қайтган Неймарни барча футболчилар олдида қаттиқ койиган. У яна клуб эндиликда ҳар қандай юлдузга алоҳида имтиёз бермаслигини таъкидлади. Умуман, «ПСЖ» раҳбарияти Неймарни каттагина жарима билан «сийлаш»га қарор қилди. Бразилиялик юлдуз ўз ўрнида Леонардога «жавоб» қайтаришни пайсалга солмади. Хитой йиғинидан ўрин олган биринчи машғулот бошланишидан аввал барча футболчилар спорт директори билан кўришиб чиқишди, аммо бразилиялик ватандошидан очиқчасига юз ўгирди.

Яна бир маълумот шуки, Неймар клубдан алоҳида белгиланган мукофот пули (3 миллион евро) олмайди. Sport.es сайтининг аниқлик киритишича, бразилиялик юлдуз ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган The Best совринига даъвогарларнинг кучли 10талигига кирса, 3 миллион евро миқдорида мукофот оларди (бу шартномада алоҳида кўрсатилган). Аммо Неймар бу сафар элит рўйхатга киролмади. Бундан ташқари, 27 ёшли футболчи таътилдан вақтида эмас, кечроқ қайтгани учун 2 миллион евродан маҳрум этилди. Айтиш ўринли, Неймар ҳамон «Барселона»га қайтишни истамоқда ва Париж клубининг ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушмаяпти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz