Қайднома

Қидирув

"Бунёдкор" кутилганидек Санжар Турсунов ва Тимур Аюпов билан шартнома тузди

"Бунёдкор" кутилганидек Санжар Турсунов ва Тимур Аюпов билан шартнома тузди

  07.08.2019 00:01
  0
  1286

Кеча, 5 август куни, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнасининг сўнги куни бўлди. “Бунёдкор” футбол клуби трансфер ойнасининг охирги кунидан унумли фойдаланиб қолди ҳамда ёзги сўнги ҳаридларини амалга оширишга улгуриб олди.

Жанубий Кореянинг “Тэджон Ситизен” клубидан юртимизга қайтган таниқли ўзбек футболчиларидан бири Санжар Турсуновга “77” рақами берилди.

 

 

Сўнги мавсумда Грециянинг “Панегиалиос” жамоасида тўп сурган ҳужумчи Тимур Аюпов “Бунёдкор” тарбияланувчиси саналади. Унинг “қалдирғочлар” сафидаги ўйинлари кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Жамоага яна қўшилган Тимур “46” рақамини олди.

 

Кеча 57 ёшини нишонлаган бош мураббий Вадим Абрамовни клуб ходимлари муборакбод этганлари ҳақида аввал хабар бергандик. Бугун эса, янги футболчиларга рақамлар топшириш баҳонасида, Вадим Карленовичга ҳам, рамзий маънода, 57-рақам туҳфа этилди.

 


Манба:  fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz