Қайднома

Қидирув

«Эвертон» Иван Ракитични ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Эвертон» Иван Ракитични ўз сафига қўшиб олмоқчи

  07.08.2019 13:37
  0
  288
«Эвертон» Иван Ракитични ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, 31 ёшли футболчига «Эвертон» клуби қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ матбуотда ушбу ёзги трансфер пайтида хорватиялик футболчига «Интер», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари томонидан қизиқишлар бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Ракитич ўтган мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақалар доирасида 54та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 10та голга узатма берди. Унинг тахминий нархи 40 миллион евро баҳоланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz