Қайднома

Қидирув

Очилган "келишув", "робот" Сон Хюн Мин ва Жиззахдаги "можаро" ҳақида...

Очилган "келишув", "робот" Сон Хюн Мин ва Жиззахдаги "можаро" ҳақида...

  09.08.2019 07:23
  0
  476
Очилган

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ҳам ОФКнинг келишилган ўйинларга қарши курашда амалий чоралар қўллай бошлаганига муносабат билдирди. У «Телеграм» тармоғидаги каналида буни огоҳлик қўнғироғи сифатида қабул қилиш кераклигини таъкидлади.

***

- ОФК қонуний органлари 5 нафар футболчига нисбатан ўз қарорини эълон қилди. Уларнинг барчаси Марказий Осиё вакилларидир. Туркманистон терма жамоаси аъзоси Сулаймон Мухадов допинг қабул қилгани учун 4 йилга футболдан четлатилди. У Осиё кубоги-2019 вақти намуна топширганди. Бундан таш-қари, Қирғизистон клубларида фаолият олиб борган Курсанбек Шератов («Дордой»), Владимир Верёвкин, Ильяз Алимов ва тожикистонлик Абдулазиз Маҳкамов (барчаси «Олой») ОФК кубоги 2017 ҳамда 2018 йиллар мавсумида келишилган ўйинларда қатнашишгани учун футболга алоқадор барча соҳалардан бир умрга четлатилдилар. Шератовнинг яна ОФК кубоги-2017 вақти тотализаторда ҳам иштирок этгани аниқланди. Хабарнинг иккинчи қисми Ўзбекистонда келишилган ўйин­ларни ташкил қилувчиларга огоҳлантириш қўнғироғи бўлиши зарур. Олдин маълум қилганимдек, ОФК келишилган ўйинларга қарши курашда «Спортрадар» компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Аввалроқ ЎФА ҳам ушбу компания билан алоқа ўрнатганди. Шундай қилиб, биз тўғри ёндашув билан шу каби ишлар очилишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

***

- Сон Хюн Мин ўтган мавсум 78та учрашувда майдонга тушди. Шулардан 25таси Жанубий Корея терма жамоаси ўйини, 5таси эса клубининг ўртоқлик баҳслари. У қишда умуман таътилга чиқмади. Ёзда атиги 22 кун дам олди. Ж.Корея термаси учрашувларига бориш учун эса жами 110 минг километр масофага парвоз қилди. Инсон эмас, қандайдир робот...

***

- «Пахтакор» канали Ўзбекистоннинг илк чемпионатидаги бир ўйин ҳақида эслатди. 1992 йилнинг 2 август куни Жиззахда «Сўғдиёна» ва «Пахтакор» жамоалари тўқнаш келган. Ўша йили «Сўғдиёна» ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган - чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритган. Жамоа мавсум давомида ажойиб ўйин намойиш қилганди. Шу боис ҳам «Пахтакор»га қарши учрашув жанговар ўтиши кутилганди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугайди. Танаффусдан кейин эса ҳакам қароридан норози бўлган маҳаллий мухлислар майдонга турли буюмларни улоқтира бошлашади. Шундай буюмлардан бири (айтишларича, тош) учрашув ҳаками Александр Блинковга тегади ва у жароҳатланади. Натижада ўйинни тўхтатишга қарор қилишади, жамоалар вакиллари кийиниш хонасига кириб кетишади. «Пахтакор»нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Аҳрол Иноятовнинг айтишича, тошкентликлар уйга кетишга ҳам тайёр бўлишган. Аммо шу вақт ўйинни давом эттиришга қарор қилинган. Бу ҳолатни Интизом қўмитаси ўрганиб чиққан. Якунда ўйин ҳисоби кучида қолган. Жиззахдаги стадионга нисбатан эса жазо чораси кўрилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz