Қайднома

Қидирув

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда

“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда

  11.08.2019 18:16
  0
  360
“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда

1979 йил 11 август юз берган фожиага 40 йил тўлди.  Минскнинг «Динамо» клуби билан учрашувга йўл олган ўша жамоа аъзолари бу ўзлари учун сўнгги сафар бўлиши мумкинлигидан бехабар эдилар. Анъанага кўра, ҳар йилнинг 11 август санасида шонли жамоа вакиллари ёдга олинади. Бу сафар ҳам ундан мустасно бўлгани йўқ.   Эрталабдан "Пахтакор" стадионидаги ёдгорлик олдида клуб раҳбарияти, ўша жамоа аъзоларининг оиласи ва яқинлари, мураббий ва мутахассислар, мухлислар, клублар, ЎФА ва ПФЛ вакиллари, "Пахтакор"нинг айни пайтдаги футболчилари жам бўлишди. Дастлаб Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сўзга чиқиб, ўша жамоа тўғрисида фикрлари ва хотираларини айтиб ўтди. Кейин эса футболимиздаги энг таниқли журналистлардан бири Владимир Сафаров, грузиялик машҳур футболчи Александр Чивадзе, Red Metal AG Amalco Group Company вакили Васа Радженович, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов ва бошқалар сўзга чиқиб, шонли жамоа аъзоларини ёдга олиб ўтишди. Ҳозирги футболчилардан ўша жамоага муносиб ворис бўлишни тилашди. Ёдгорлик пойига гуллар қўйилгач, Боткин қабристонига йўл олди.   Боткин қабристонида Идгай Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова, "Пахтакор" афсоналари Василис Хадзипанагис, Тўлаган Исоқов сўзга чиқишди. Исоқов ўзи билан бирга ўйнаган жамоадошларини тарбиялаган инсонлар олдида тиз чўкиб, уларга миннатдорчилик бидирди. Таниқли журналист Мавлон Шукурзода, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, "Пахтакор" футбол клуби бош директори Дмитрий Адисман ўша жамоа вакиллари ҳамиша қалбимизда мангу яшаши, уларнинг хотирасини ёд этиш, ҳар доим эсга олиш ҳақида айтиб ўтишди.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz