Қайднома

Қидирув

АГМК футзалчилари бугун ярим финалда эронликларга қарши майдонга тушишади...

АГМК футзалчилари бугун ярим финалда эронликларга қарши майдонга тушишади...

  15.08.2019 10:03
  0
  312
АГМК футзалчилари бугун ярим финалда эронликларга қарши майдонга тушишади...

Сизга яяхши маълумки, кеча футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал беллашувлари бўлиб ўтди. Қувонарлиси шундаки мазкур баҳсда мамлакатимиз чемпиони АГМК мусобақа мезбони ҳисобланган Таиланд чемпиони "Порт ФК"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар ўз тарихларида биринчи марта ушбу мусобақанинг 1/2 финалига йўл олишди.

Ярим финалда АГМКнинг рақиби Эрон чемпиони "Мес Сунгун" жамоаси бўлади. Форслар бугун Ливан чемпиони "Банк Бейрут"ни экстра таймларда киритилган гол эвазига катта қийинчилик билан мағлуб этишди.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

1/4 финал. 14.08.2019

"Нагоя Оушенс" (Япония) - "Вамос Матарам" (Индонезия) 3:1

"Банк Бейрут" (Ливан) - "Мес Сунгун" (Эрон) 2:3

"Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Шензень Нанлинг" (Хитой) 5:1

"Порт ФК" (Таиланд) - АГМК 3:4

Ярим финал ўйинлари бугун бўлиб ўтади.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Ярим финал. 15.08.2019

13:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Нагоя Оушенс" (Япония)

16:00. АГМК (Ўзбекистон) - "Мес Сунгун" (Эрон)

P.S. Учрашувларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Манба: Championat.asia, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz