Қайднома

Қидирув

“Гулғунча”, “Янгиариқ” ва “Нурафшон” вилоят босқичида

“Гулғунча”, “Янгиариқ” ва “Нурафшон” вилоят босқичида

  15.08.2019 12:41
  0
  248
“Гулғунча”, “Янгиариқ” ва  “Нурафшон” вилоят босқичида

Айни дамда, мамлакатимизда Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган  “Чарм тўп-2019” анъанавий республика турнирининг иккинчи босқичи қизғин паллага кирди.

Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам бирин-кетин кейинги босқич иштирокчиларининг номлари маълум бўлмоқда. Жумладан, кеча Боғот туманидаги марказий ўйингоҳда вилоят босқичининг навбатдаги иштирокчиси аниқланди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман футболининг ривожига улкан ҳисса қўшган  Раимберган Тожиев  Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаккурномаси билан тақдирланди. Айнан, бу жонкуяр инсоннинг мураббийлигида  туманнинг “Наримановчи” жамоаси бундан роппа-роса 30 йил муқаддам республикамизнинг “Оқ олтин” кубогини қўлга киритган эди.    

Ҳал қилувчи ўйинда “Нурафшон” ва “Қипчоқ” маҳаллаларининг  жамоалари кейинги босқичга чиқиш  илинжида иайдонга чиқишди. Ушбу имконият эса “Нурафшон”ликларга насиб этди. Иккинчи ўринни “Қипчоқ” маҳалласи жамоаси эгаллади. Фахрли учинчи ўриндан “Найман” қишлоғининг “Тозабозор” маҳалласи футболчилари жой олишди. Туман  босқичининг ғолиб ва совриндор жамоалари рағбатлантирилди.

Шу кунгача Хонқа туманининг “Гулғунча”, Янгиариқ туманининг “Янгиариқ” маҳаллаларининг жамоалари жорий йилнинг 12-13 август кунлари Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг стадионида бўлиб ўтадиган “Чарм тўп” республика турнирининг Хоразм вилояти босқичига йўл олишганди. Энди  улар қаторига Боғот туманининг “Нурафшон” жамоаси ҳам қўшилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz