Қайднома

Қидирув

Шомуродов мавсумдаги 5та ўйиндан 4тасида "энг яхши футболчи" бўлди...

Шомуродов мавсумдаги 5та ўйиндан 4тасида "энг яхши футболчи" бўлди...

  15.08.2019 17:25
  0
  501
Шомуродов мавсумдаги 5та ўйиндан 4тасида

Миллий термамиз ҳужумчиси(ярим ҳимоячиси) Элдор Шомуродов "Ростов"нинг "Крилья Советов"га қарши ўйинидаги энг яхши футболчи деб топилди. Қайд этиш керакки, ушбу сўровнома клубнинг расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган.

1. Элдор Шомуродов - 4.83

2. Сергей Песьяков - 3.69

3. Алексей Ионов - 3.67

4. Матиас Норманн - 3.65

5. Роман Ерёменко - 3.61

Олдин хабар берганимиздек, куни кеча Ростовда "Кр.Советов"га қарши кечган ўйинда (1:0) 24 ёшли ўзбекистонлик футболчи ғалаба голи муаллифи бўлган эди.

Эътиборлиси, жамоа мухлислари ортда қолган 5та турдан 4тасида Шомуродовни энг яхши футболчи деб топишди. У бунга қадар «Оренбург» (2:1), «Арсенал Тула» (2:3) ва «Урал» (2:2) билан баҳсларда ҳам ростовликларнинг энг яхши футболчиси бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор 5 ўйинда 4та гол билан Россия чемпионати тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди. Артём Дзюба («Зенит») ва Александр Соболев («Крилья Советов») ҳисобида ҳам 4тадан гол бор.

Турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Ростов» 6-турда «Уфа» меҳмони бўлади. Ўйин 18 августга белгиланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz