Қайднома

Қидирув

«Атлетико» Аллан учун неаполликларга 55 млн евро тўлашга тайёр

«Атлетико» Аллан учун неаполликларга 55 млн евро тўлашга тайёр

  16.08.2019 11:49
  0
  301
 «Атлетико» Аллан учун неаполликларга 55 млн евро тўлашга тайёр

«Наполи» клуби ярим ҳимоячиси Аллан «Атлетико»нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда мадридликлар 28 ёшли бразилиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи ва бунинг учун неаполликларга 55 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алланга ПСЖдан таклифлар бўлаётган эди. Аммо, трансфер амалга ошмай қолди.

Маълумот учун, Аллан «Наполи» сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 179та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz