Қайднома

Қидирув

Нолито яна «Сельта»га қайтишга яқин

Нолито яна «Сельта»га қайтишга яқин

  16.08.2019 12:55
  0
  1057
Нолито яна «Сельта»га қайтишга яқин

 «Севилья» клуби ҳужумчиси Нолито яна «Сельта»га қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра виголиклар 32 ёшли собиқ футболчисининг трансфери масаласида андалусияликлар билан деярли келишувга эришишган. Унга кўра «Сельта» Нолито эвазига «Севилья»га 2,5 млн евро тўлайди. Ушбу трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Нолито «Сельта» сафида 2013-2016 йилларда тўп сурган. 2017 йилдан буён эса «Севилья» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 59та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 10та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz