Coca Cola суперлига 17-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Владимир Андреев иштирок этди.
- Ўйин биз учун дуранг билан тугаши мумкин эди. Аммо жарима зарбасидан кейин урилган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Мезбонлар ҳам яхши ўйнашди. Абдул Азиз Юсуповдан ҳар доим ҳужумчи сифатида фойдаланардик. Ҳар бир жамоада "ротация" бўлиб туради. Биз легионер ҳужумчига имкон бериб кўрдик.
***
Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти. Улар голли вазиятларда бироз шошилиб қолишди. Акс ҳолда бугун ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Бугунги ўйинда Авазхон Маматхўжаев ҳар иккала голда ҳам иштирок этди. Унинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Унинг бунданда яхши ўйинлари ҳали олдинда.
Мухлисларимиз ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қолардим. Чунки ёшлар жуда таъсирчан бўлади, уларни ҳозир қўллаб турсак ўйинлари янада очилади деб ўйлайман.
Бугун майдонда ўйнаган барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Иккинчи давра арафасида жамоамиз сафига келиб қўшилган ёш футболчилар жамоамизга тезда мослашишди. Улардан ҳали умидимиз катта. Синдаров ҳамда Аҳмадовларнинг ўйини бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Жамоамизда ички муҳит айни кунларда жуда ажойиб. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга бош эгиб таъзим қиламан.
Легионерлардан кўп нарса кутяпмиз. Ҳозир хулоса чиқаришга эрта. Бразилиялик футболчининг имкониятларни кўришга муваффақ бўлдик. Биринчи бўлимдаги ўзгариш бизга самара келтирди.
Манба: kokand1912.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20