Қайднома

Қидирув

Алексис Санчес "Интер" билан келишувга эришганди, аммо Маротта....

Алексис Санчес "Интер" билан келишувга эришганди, аммо Маротта....

  18.08.2019 18:26
  0
  334

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчес «Интер»га ўтиши мумкин.

Фото: Yandex Photos

Маротта Алексис Санчеснинг «йўлини тўсди»

Миланнинг «Интер» клуби бош директори Беппе Маротта «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчеснинг жамоасига ўтишини истамади. Бу ҳақда Calciomercato.com сайти маълум қилди. Хабарда айтилишича, олдинроқ Санчеснинг агенти «Интер» вакиллари билан учрашиб, трансфер масалаларини ижобий ҳал қилган. Аммо «иш пишиб турган» паллада Маротта бу келишувдан бош тортган. Миланликлар раҳбари нега бундай қилгани эса маълум эмас.
Таъкидлаш лозим, Алексис «МЮ»га 2018 йил бошидан «Арсенал»дан ўтганди. 30 ёшли футболчи бунгача «Барселона», «Ривер Плейт», «Коло-Коло», «Удинезе» ва «Кобрелоа» клубларида тўп сурган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz