Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов ва Вадим Абрамов ҳам натижани адолатли ҳисоблашди

Андрей Шипилов ва Вадим Абрамов ҳам натижани адолатли ҳисоблашди

  18.08.2019 23:14
  0
  311
Андрей Шипилов ва Вадим Абрамов ҳам натижани адолатли ҳисоблашди

Coca Cola Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Қийин учрашувни ўтказдик, сабаби, рақиб ҳимояда ўйнаб, бизни қарши ҳужумда «ушлашга» ҳаракат қилишди. Йигитларга раҳмат! Барибир ҳимояни «ёриб» ўтиб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилишди. Менга бироз ёқмагани, гол урганимиздан кейин кўпроқ ҳимоя ҳақида бош қотирдик. Бу менга маъқул бўлмади. Асосийси, ғалаба қозондик!

Очиғи, рақибдан бундай ўйин кутмаганимиз сабабли, биринчи бўлимда қийналдик ва бироз нотўғри ҳам ўйнадик. Бунга қадар бирор бир рақиб бизга бундай ўйин таклиф қилмаганди. Танаффусдан кейин йигитларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдик, ҳаммаси жойига тушди. Рақиб дарвозаси олдида биринчи бўлимга нисбатан кўпроқ вазиятларни юзага келтирдик ва уларнинг биттасидан фойдаландик.

Анжуманининг 2-қисмида меҳмонлар устози Андрей Шипилов иштирок этди.

- «Бунёдкор»ни «Насаф»га қарши ўйинини кўриб чиққандик, мезбонларнинг кучли ва кучсиз томонларини яхши билардик. Майдон эгаларининг бошланғич таркибида Турсунов ва Гадоевни кўриб, бироз ҳайрон қолдим. Биз ўзимизнинг тактикамиз ва стратегиямизга 75-дақиқа риоя қилдик. Тўғри, мезбонлар тўп назорати бўйича устунлик қилди. Лекин голга қадар дарвозамиз олдида айтарли жиддий ҳужум ташкил қилинмади. Марказда жуда зич ва бехато ўйнадик. Беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилган бўлсак-да, қарши ҳужумларда бизда яхшироқ имкониятлар бўлди. Ўтказиб юборилган голда озгина «концентрация» етишмади. Ғиёсовнинг индивидуал маҳорати ўйин тақдирини ҳал қилди. Хуршид ўша вазиятда жуда нозик ҳаракат қилди. Натижа адолатли! «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман!


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz