Қайднома

Қидирув

Туркларга ҳурмат ифодаси

Туркларга ҳурмат ифодаси

  20.08.2019 03:45
  0
  390
Туркларга ҳурмат ифодаси

Ирландия жамоаларидан бирининг рамзида ой ва юлдуз тасвири бор. Бу Туркияга ҳурмат ифодасидир. Узоқ 1845 йили Ирландияда катта очарчилик бошланади. Бу бало чамаси 1 миллиондан кўп ирланд ёстиғини қуритади. Ушбу хабар Усмоний султон Абдулмажидга етиб боради. Халифа аввалига ирландларга ёрдам тариқасида 10 000 фунт стерлинг (ҳозирда тахминан 800 000 фунт стерлинг) ажратади. Бироқ мамлакат элчиси Британия қироличаси атиги 2 минг фунт стерлинг ажратганини инобатга олган ҳолда, шунча маблағни қабул қилолмаслигини айтади.

Якунда султон Ирландияга рамзий маънода 1000 фунт стерлинг ва 3та кемага орттирилган инсонпарварлик ёрдами юборади. Инглиз ҳукумати халақит беришга уринганига қарамай, кемалар Ирландиянинг Дрогеда портига етиб боради. Хуллас, эҳсондан таъсирланган ирландлар султонга ташаккурнома юборишади ва мактубга қўшиб қўйишади: «Муҳтарам султон, Сиздан Европанинг бошқа давлатлари ҳам ўрнак олса бўларди».

1915 йилга келиб, Дрогеда шаҳарчасида ташкил топган футбол жамоаси рамзига мазкур инсонпарварлик ёрдамига миннатдорчилик рамзи сифатида ой ва юлдуз тасвири туширилади. Бу турклар ва Туркия­га ҳурмат ифодасидир. Зеро, бу давлат байроғида ҳам ой ва юлдуз тасвири бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz