Қайднома

Қидирув

ВАЛЕРИЙ КАРПИН: МЕН УЧУН ШОМУРОДОВНИНГ НАРХИ – 50 МЛН.»

ВАЛЕРИЙ КАРПИН: МЕН УЧУН ШОМУРОДОВНИНГ НАРХИ – 50 МЛН.»

  20.08.2019 05:53
  0
  516
ВАЛЕРИЙ КАРПИН: МЕН УЧУН ШОМУРОДОВНИНГ НАРХИ – 50 МЛН.»

Россия чемпионатининг жорий мавсумини кытаринки кайфиятда бошлаган «Ростов» клубини бугунги кунда собиқ футболчи бошқараётгани, мазкур жамоада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тып суришидан кыпчиликнинг хабари бор. Яқинда Валерий Карпин ҳамкасбларимизга интервью бериш чоғида турли мавзулардаги саволларга жавоб қайтараркан, айни пайт тыпурарлик салоҳиятини намойиш этаётган Шомуродов ҳақида ҳам алоҳида гапириб ытди.

- «Ростов»нинг ҳозирги ҳолати, ыйин ва натижаларга қандай баҳо берасиз?

- Ҳеч қандай.

- Қанақасига? Ахир жамоа юқори ыринлардан бирини эгаллаб турибди-ку.

- Нима быпти? Яна иккита ыйиндан сынг назарий жиҳатдан 8-ыринга тушиб қолишимиз мумкин. Ышанда нима былади? Ҳали ҳеч нарса ҳал эмас, чемпионат эндигина бошланди.

- Демак, дастлабки хулосалар биринчи даврадан кейин чиқарилар экан-да?

- Шундай деса былаверади. Гарчи бу хулосалар ҳам ҳеч нарсани англатмасада.

- «Крилья Советов»га қарши баҳсдаги ғалаба (1:0)дан кейин «Битта муваффақиятсиз ыйин ытказсак, бизни танқид қилишни бошлашади», дегандингиз. Наҳотки, бизнинг матбуотни шу қадар баджаҳл деб ыйласангиз? Ахир ҳудудлардаги клубларга ҳамиша илиқ муносабатда былинади.

- Ундай демаган былардим. Биласизми, бизда, одатда, натижаларга қараб муносабат билдиришади. Ёмон ыйнаб, ғалабаларга эришсанг - мақташади, ҳеч ким сизга тегмайди. Чиройли футбол кырсатган ҳолда ютқазсангиз - дарҳол танқидлар ёмғири остида қоласиз. Бизда шунга ыхшаш ҳолатлар кузатилади...

- Айни пайт Шомуродов ҳақида матбуот фақат яхши гапларни ёзмоқда. Бу ҳолатдан форварднинг боши айланиб қолмасмикан?

- Бугунги кунда бундай былмаслиги керак. Элдор - жуда камтар, мулоҳазали, ақлли йигит. Ҳозир рый бераётган воқеаларга тығри баҳо бера олади.

- Яқинда унга ЦСКА қизиқиш билдиргани ростми?

- Бу саволни менга берманг. Кимнинг кимга қизиқиш билдирганидан бехабарман... Ушбу мавзуда ҳеч нима билмайман.

- Сиз эса Шомуродовнинг позициясига бефарқ эмассиз: келгусида у Россия гранди сафига эмас, Европага йыл олиши керакми?

- Умуман, шундай. Ызимга қолса, у «Ростов»да яна бироз муддат ыйнаса дейман. Кейин эса, агар таклифлар тушса, РПЛнинг обрыли клубига ытгандан кыра, Ғарбга йыл олгани маъқулроқ. Албатта, Европа гранди таркибига қышилиш осон эмас. Аммо камтарроқ жамоада бошлаб, кейинчалик юқорига интилса ҳам былаверади.

- Демак, Фёдор Чаловнинг шу трансфер ойнасида Англияга кетмаганидан хурсанд былмадингизми?

- Аслида, ҳамиша ёш футболчиларнинг ысишлари тарафдориман, улар янги даражага кытарилсалар дейман.

- Ерёменко тиришқоқлиги, ҳозирги ыйини билан сизни ҳайрон қолдиришдан тыхтамаяптими?

- «Ҳайрон қолдиришдан тыхтамаяпти» - бироз нотығри гап. Унинг ажойиб футболчи эканлигини ҳар доим билганман.

- Тан олинг, Роман нохуш ҳодисаларга йылиқиб, икки йиллик дисквалификацияга учраганда, унинг футболга қайтишига ишонганмидингиз?

- Сиз нима деб ыйлайсиз?

- Мен шубҳа қилгандим...

- Агар унинг қайтишига бир фоиз былсада шубҳа қилганимда, у ҳозир «Ростов»да ыйнамасди.

- Балки таваккал қилгандирсиз? Вазият элликка эллик эди...

- Тушунинг, агар кимдир футболни яхши ыйнаса, унинг бу сифатлари икки, уч, ҳатто беш йилдан кейин ҳам йықолмайди. Моҳир фахрийларга қаранг, собиқ футболчиларни кыринг: барча футбол сифатлари ҳамон улар билан бирга. Ягона камчилик - жисмоний тайёргарлик масаласи.

- Тан олинг, Ерёменко «Спартак»да ызини етарли даражада кырсатолмаганди. Наҳотки, уни таклиф қилаётганда шу жиҳат инобатга олинмаган былса?

- Уни «Спартак»да қандай тайёрлаб, унинг имкониятларидан қай тариқа фойдаланишганидан бехабарман. Шундай экан, бу мавзуда нимадир дейиш қийин.

- Танқидчиларнинг фикрича, узоқ масофаларда жамоангизга чидамлилик захираси етишмаяпти...

- Кырамиз. Яна ыша гап, ҳозир ниманидир башорат қилиш қийин. Тушунаман, ОАВ ҳар куни нимадир ёзиши керак. Аммо ҳали ҳеч нарса былгани йық, глобал хулосалар чиқаришга эрта.

- Қишда қойилмақом футболчиларингизни бошқа жамоалар олиб кетишларидан чычимайсизми?

- Нима ҳам дердим, ҳаммасини вақт кырсатади.

- Сиз шундай дегандингиз: «Ҳозирча Шомуродов ёки Норманни йықотиш эҳтимоли йық. Ҳеч кимни сотмаймиз. Мабодо, эртага улар учун 50 миллион таклиф қилишса, бу футболчиларни ызим ыша клубга олиб бораман».

- Худди шундай.

- Демак, Шомуродов ва Норманнинг нархи 50 миллион евро экан-да? Бироз кып эмасми?

- Мен учун шундай - 50 миллион.

- «Зенит» Малком учун 40 миллиондан кыпроқ тылаганини билганингизда нималарни ҳис қилдингиз?

- Ҳеч нимани.

- «Ростов»нинг бундай имкониятларга бироз былсада яқинлаша олмаслигидан ачинмайсизми?

- Йық. Бизга яратилган шароитларда ишлаяпмиз ва барчамиз бахтлимиз.

- «Спартак»нинг трансфер сиёсати ҳақида нима дейсиз? Ёқяптими?

- Менга ёқадими? Нега? Ҳозир «Спартак»ка қандайдир боғлиқлигим борми?

- Ахир бу сизнинг собиқ жамоангиз.

- Нима быпти? Собиқ-ку.

- Сизнингча, «Ростов» мавсум стартида қанча очкони беҳуда йықотди?

- Менимча, яна камида икки очко олишимиз мумкин эди - ё «Спартак» билан ыйин (2:2)да ёки «Урал» билан баҳс (2:2)да. Имкониятларимиз етарли эди.

- Москваликлар билан ыйинда ҳакамнинг қароридан жабр кырганингиз алам қилгандир?

- Ҳакам ҳақида нимадир дедимми?

- Матбуот анжуманида гапирганларингиздан иқтибос келтираман: «Ҳаммангиз кырдингиз. Энди шундай ҳакамлик ҳақида ёзишингиз мумкин».

- Мана, шунга кыра хулоса чиқариб, ёзаверинг (кулади.)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz