Қайднома

Қидирув

“Чарм тўп-2019” мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади

“Чарм тўп-2019” мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади

  20.08.2019 07:51
  0
  313
“Чарм тўп-2019” мусобақасининг финал босқичи “Бунёдкор”да ўтказилади

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 24-28 август кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон (01-14/-1-771-сон, 24.07.2019 й.) йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичи эса 24-28 август кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади. Ҳозирда “Чарм тўп-2019” мусобақасининг Республика босқичига йўл олган деярли барча жамоалар аниқ бўлиб улгурди. Галдаги вазифа – финал босқичини ҳам юқори савияда ташкил этиш ва мусобақа иштирокчилари ҳамда мухлисларга байрамона кайфият улашиш.

Бугун “Бунёдкор” стадионида “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Касимов, вазир ўринбосари Ш.Моминджанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда тегишли масъул ходимлар қатнашди.


25 августдан старт оладиган финал босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришади. Ўз гуруҳларида ғолиб чиққан жамоалар эса ярим финалга йўл олади ва медаллар учун курашни давом эттиришади.

Гуруҳ босқич ўйинлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ўтказилса, ҳал қилувчи финал ўйини мамлакатимизнинг бош аренасида шоу тарзида ташкил этилади. Финал ўйинига кириш бепул бўлиб, унда мухлислар мамлакатимизнинг 18-30 ёш тоифасидаги энг кучли ҳаваскор жамоасининг аниқланиш жараёнига жонли гувоҳ бўлишади. Шу билан бирга халқимизнинг ардоқли санъаткорлари иштирокидаги колцерт дастури ҳам томошабинларга бу оқшом ҳақиқий санъат ва спорт завқини ҳис қилиш имкониятини тақдим этади.


Манба: minsport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz