Қайднома

Қидирув

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги футбол ҳафталиги ўтказади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги футбол ҳафталиги ўтказади

  20.08.2019 08:22
  0
  278
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги футбол ҳафталиги ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 23-29 август кунлари мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб оммавий ахборот воситалари, нашриёт-матбаа корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар учун “MEDIA.UZ – футбол ҳафталиги” ўтказади. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, мусобақа — юртимиздаги журналист ва блогерлар, умуман миллий медиа майдонида фаолият юритаётган ижодкорларни халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишда бир мушт бўлиб бирлаштириш ва жипслаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

«Ахборот соҳасининг барча вакилларини дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлик шиори остида ўтказиладиган “MEDIA.UZ – футбол ҳафталиги”гида фаол иштирок этишга чорлаймиз!», — дейилади хабарда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz