Қайднома

Қидирув

«Реал» Эриксен трансфери учун 60 млн. евро таклиф қилади

«Реал» Эриксен трансфери учун 60 млн. евро таклиф қилади

  20.08.2019 17:33
  0
  273
«Реал» Эриксен трансфери учун 60 млн. евро таклиф қилади

«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда The Sun.

Манбада таъкидланишича, мадридликлар клуби 27 ёшли футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. «Реал» нархни пасайтириш учун атайлаб трансфер оясининг сўнгги кунида таклиф билан чиқмоқчи.

Аввалроқ Эриксен лондонликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги маълум бўлганди. У кейинги ёзда эркин агентга айланиши мумкин. Ўтган мавсум даниялик футболчи «шпорлар» сафида 51 ўйин ўтказди. Уларда Эриксен 10 та гол ва 17 та самарали узатмага муаллиф бўлди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz