Қайднома

Қидирув

Сервер Жепаров: «ЖЧ саралашида гуруҳимиз фаворити – Саудия Арабистони»

Сервер Жепаров: «ЖЧ саралашида гуруҳимиз фаворити – Саудия Арабистони»

  20.08.2019 18:08
  0
  384
Сервер Жепаров: «ЖЧ саралашида гуруҳимиз фаворити – Саудия Арабистони»

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ сардори Сервер Жепаров ЖЧ-2022 саралашининг «D» гуруҳида Саудия Арабистонини ғолиблик учун асосий даъвогар, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.

– Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдаги иштирокидан нималарни кутяпсиз?
– Албатта, фақат ижобий натижа кутяпман. Терма жамоамиз энг юқори натижани қайд этиб, ниҳоят жаҳон чемпионатига чиқиш насиб этсин.

Саудия Арабистонини энг асосий фаворит деб ҳисоблайман. Аммо даражаси биздан қуйироқ жамоаларга паст баҳо бермаслик керак. Чунки ҳозир футбол ҳамма мамлакатларда ривожланиб боряпти. Демак, тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлиши ва гуруҳ босқичидан чиқиш керак.

– Фаластин миллий жамоаси ҳақида фикрингиз?
– Бу жамоа билан ўйнаганимизга анча вақт бўлиб кетди, у вақтда ўзим ҳам термада ўйнардим. Лекин ҳозирга келиб, ўйлашимча, уларда мураббий ҳам ўзгарган, таркиб ҳам янгиланган.

– Сизнингча мақсадга эришиш учун нималарга эътибор бериш керак?
– Бу энди биринчи босқич бўлгани боис, рақибларга паст назар билан қарамаслик керак. Албатта, бизнинг йигитларнинг савияси анчагина баланд. Биз доим биринчи босқичдан осонликча ўтганмиз, лекин ҳозир регламент бироз ўзгарган – фақат гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга иккита жамоа кейинги босқичга чиқади. Бу ерда муайян қийинчиликлар бор, шуни унутмаслик керак. Максимум очко жамғариш, айниқса асосий рақобатчи Саудия Арабистонидан очко олишга ҳаракат қилиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, бу гуруҳдан Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидан ташқари Фаластин, Сингапур ва Яман миллий жамоалари ҳам ўрин олган. Ўзбекистонликлар илк турни 5 сентябрь куни Фаластин майдонида ўтказади.

Маълумот учун, 2-босқич якунида 8та гуруҳ ғолиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши кўрсаткичга эга 4та жамоа (жами 12та терма) ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқади ва Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
***

Эктор Купер қўл остидаги жамоа ЖЧ ва Осиё кубоги мусобақаларининг қўшма саралаш турнирини 5 сентябрь куни Фаластин меҳмони бўлиш билан бошлайди.

Маълум бўлишича, бу ўйин Ал-Қудсга туташ Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади. Фаластин миллий жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган «Файсал Ал-Ҳусайни» стадионидаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 17:00, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг «D» гуруҳидан Саудия Арабистони, Сингапур ва Яман термалари ҳам ўрин олган. 2-тур 10 сентябрь куни Ўзбекистоннинг иштирокисиз ўтади.

Маълумот учун. Қатардаги ЖЧ 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларига белгиланган. Мундиалдан сўнг кўп ўтмай, 2023 йил январида Хитойда Осиё кубоги старт олади.

Жорий саралаш – Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлидаги 6-уринишидир. Бундан аввалги бешта циклнинг барчаси муваффақиятсиз якун топган.

1997 йилдан буён мундиал учун курашиб келаётган Ўзбекистон ЖЧ саралашларида жами 94 та ўйин ўтказган. Бу ўйинларнинг 49таси ғалаба, 19таси дуранг ва 26таси мағлубият билан тугаган. Тўплар нисбати: 175-95.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz