Қайднома

Қидирув

Купер ЖЧ-2022 саралаши 1-турига чақирилган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилди

Купер ЖЧ-2022 саралаши 1-турига чақирилган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилди

  22.08.2019 15:01
  0
  518
Купер ЖЧ-2022 саралаши 1-турига чақирилган футболчиларимиз рўйхатини эълон қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати—2022 иккинчи саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган Фаластинга қарши ўйинолди йиғинига жалб қилинган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Фото: ЎФА

28 августдан 3 сентябргача Тошкентда давом этадиган йиғинга Эктор Купер 24 футболчини жалб қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичининг «Д» гуруҳидан ўрин олган. Мазкур гуруҳда «оқ бўрилар» Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ва Сингапур термаларига қарши баҳс олиб боради.

Қайдномага киритилган футболчилар рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Динамо»).

Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи» – Япония), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Олег Зотеев («Локомотив»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Даврон Ҳошимов («Локомотив»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ» - Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК» – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану» - Малайзия), Достон Ибрагимов («Қизилқум»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов» – Россия), Игор Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz