Қайднома

Қидирув

РОССИЯ ОАВ : «ШОМУРОДОВДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР БОР»

РОССИЯ ОАВ : «ШОМУРОДОВДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР БОР»

  25.08.2019 03:14
  0
  1170
РОССИЯ ОАВ : «ШОМУРОДОВДА ИЖОБИЙ ЎЗГАРИШЛАР БОР»

Кўпчилик учун кутилмаганда Россия Премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов пайдо бўлди. Ўтган мавсумда у захира футболчиси эди. Асосан ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушарди. Олдинги мавсумда у майдонда 1100 дақиқа ўтказиб, 3та гол урганди. Жорий мавсумда Элдор асосий таркиб ўйинчисига айланиб, дастлабки 5та учрашувда 4та гол уришини ҳеч ким кутмаганди. Шомуродовнинг ўсиши нима билан боғлиқлигини Championat.com сайтининг қуйидаги таҳлили орқали билиб олишингиз мумкин.

Карпин ажойиб «банда»ни жамлай олди. Ҳозирда «Ростов» Москванинг барча жамоаларидан олдинди. Элдор Шомуродов эса тўпурарлар баҳсида етакчилик қилмоқда.

«Ростов»нинг янги услуби Шомуродовга мос

Карпин жамоасининг ўтган мавсумдаги версияси кўпроқ ҳимояга эътибор қаратарди. Боз устига, иккинчи даврада бўшашиб кетганди. «Ростов» икки ҳужумчи тактикасидан фойдаланганди. Уларнинг бири форвард-устун, иккинчиси эса қанотлар орқали ҳаракат қиларди.

190 сантиметр бўйи билан Шомуродов бу жуфтликдан жой олиши мумкин эди. Лекин Элдор ҳақиқатан ҳам иккинчи қаватда, рақибларига тўп узатишда яхши эмасди. Унинг узатмалари ноқулай ва нотўғри борарди. Қолаверса, ҳужумчи яккакурашларда ҳам кўп ҳолларда рақибга имкониятни бой берарди. Шу билан бирга унинг иқтидорли эканлиги, кучли тарафлари ўйин услуби туфайли кўринмаётгани сезилиб турарди.

Шомуродов узатмаларни антиқа тарзда амалга оширарди - сакраётганда ғужанак бўлиб олиб, траектория­ни ҳисобга олмасди. Тўп эса унинг бошидан баландга кўтарилиб кетарди. Лекин Элдор узун пасларда яхши очиларди.

Ёз давомида ҳужумчи барча жиҳатларда ўсди. У координацияда, техникада, позиция танлашда ривожланди. Бу эса унинг янги ролда ўйнашида жуда қўл келди. Карпин бўлса Шомуродовнинг кучли томонларидан фойдалана бошлади: орқага силташ, линиялар орасида очилиш, жарима майдонидаги ҳаракат. Шунингдек, Элдор иккинчи қаватда кўп курашадиган бўлди. Умуман олганда, «Ростов» гавдали ҳужумчи туфайли узун паслардан фойдаланмайди.

Албатта, Шомуродов узун паслар билан ўйнашни тўхтатмади, бу компонент бўйича ҳам ўсишга эришди: «Рос­тов» Шомуродов туфайли узун паслардан фойдаланишни кўпайтирди. У эса тўпни орқага, бўш зонага ташлашни ўзлаштирди. Бу жиҳат Элдорда яхши иш бермоқда, айниқса, у тўпни қўриқланмаётган жамоадошига етказиб беришни қойиллатмоқда. Жарима майдонига тўп узатилганида Шомуродов ҳимоячиларни ўз ортидан эргаштиради. Бу орқали Ионовда бўш зона пайдо бўлади.

Тушунганингиздек, Шомуродов ҳақиқатан ҳам чизиқлар орасида ўйнашга яхши мослашган. У рақибнинг таянч нуқтасида бўш жой топади ва ўша ёққа ўтиб олади. Тўпни қабул қилишда гавдасидан унумли фойдаланади ва комбинацияни тез давом эттиради.

Шомуродовнинг техникаси уни тўсиб турган ўйинчидан қочиб кетишини таъминлайди. Ўтган мавсумда Элдор ён-атрофга кўп қарарди. Шу билан бирга жамоадошларидан маълумот олиб, рақиб босимидан тезда қочишга уринарди. Лекин ўтган мавсумда Шомуродов тўпни қабул қилиб олганидан сўнг оёқлари остига кўп қараган бўлса, жорий мавсумда тўпни қабул қилиб олганидан сўнг бошини кам кўтарадиган бўлди.

Шомуродовнинг муҳим узатишлари 1,32дан 2,26гача кўтарилди. Чуқур зоналарга тўп оширишда эса ҳужумчи РПЛда саккизинчи ўринда бормоқда. Миранчук, Шиманьски, Олссон, Жоаозиньо, Бакаев ва Артём Дзюба каби вингерлар ундан олдинда боришмоқда. Умуман олганда, Дзюба Россия­даги серқирра ҳужумчилардан биридир.

Шомуродов кесма паслар беришни ҳам уддалайди. Тўпни жамоадошларига етказиб беради, бир тегинишда уларга тўпни қолдиради. Шунингдек, Шомуродовнинг дриблинги ҳам яхши ва бир-икки рақибини ортидан эргаштириб юра олади.

Элдорнинг тезлиги яхши. Нафқат ўрнидан силжишда, балки узоқ дистанцияга ҳам. У керакли пайтда қўзғалади ва керакли нуқтага югуради. Жорий мавсумда у жарима майдонига «учиб» бориб, ҳужумларни якунлай олишини исботлади. Боз устига, бўш зонага тезда етиб олади. Агар унга ҳимоячи тўсқинлик қиладиган бўлса, тўпни жамоадошига узатиб, рақиб бўшатиб қўйган зонага очилади.

Эндиликда Шомуродовнинг яна бошқа жиҳатларини ҳам кўряпмиз. Масалан, у қанотдаги ва марказий ҳимоячилар ўртасидаги узилишдан унумли фойдалана бошлади. Жамоадошлари эса бундай вазиятда унга юқоридан эмас, балки ерлатиб тўп узатишмоқда.

Дриблинг ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жиҳати ўсганидан кейин Шомуродов қанотга яқин жойда очилмоқда ва ҳаракатни ўзгартириб, марказ томонга интилмоқда.

Тўпурарлар баҳсида етакчилик қилаётган қаҳрамонимиз вазиятлар яратишга ҳам уста. «Ростов» услубини ўзгартириш орқасидан Элдор кўпроқ тепадиган, тўпга кўпроқ тегинадиган бўлди. Бу мавсумда Шомуродов жарима майдони ичида тўпга тегиниш борасида етакчилик қилмоқда. Қолаверса, бу кўрсаткичи билан кучли бешлик чемпионатларидаги футболчилардан ҳам устунлик қилмоқда. «Ростов» ҳужумчиси 90 дақиқа ичида жарима майдони ичида тўпга ўртача 7.57 марта тегинади. Энг яқин таъқибчиси - Винисиус («Реал»)да тегиниш 6.96 мартани ташкил қилмоқда. Рейтингдаги кейинги футболчининг кўрсаткичи 6.65та. Шомуродов ва Мбаппе турли даражадаги футболчилар. 7.57 рақами мавсум охиригача пасайиши табиий. Лекин нима қилган тақдирда ҳам бу ҳозирча энг яхши кўрсаткич.

Шунингдек, Шомуродов алдамчи ҳаракатлар қилишга ҳам уста. У бир томонга силжиб, бошқа томонга югуради. Тўғри, базида бундай ҳаракатларнинг кераги йўқ. Чунки шундоқ ҳам Элдорни ўтказиб юборишмоқда. Ҳужумчининг доимий равишда бўш қолишига унинг ҳаракатни бошлаши сабабдир. У асосан таянч нуқтаси ёки ўз жарима майдони олдидан ҳаракатни бошлайди.

Хуллас, Шомуродов ақлли ҳаракат қила бошлади. У қанот ва марказий ҳимоячилар ўртасида ёки қанот ҳимоячисининг ортида очилишни бошлади. Бу зоналарда футболчини бошқариш қийин. Шомуродов эса бундан унумли фойдаланмоқда.

***

Шомуродов - кучли ва серқирра ҳужумчи. У эндигина 24 ёшда ва ҳозирча ўзининг энг юқори чўққисига чиқмади. Балки бу мавсумда у кўнгилдагидек ҳаракат қила олмас. Лекин Элдор кўп гол уриб, РПЛнинг топ ҳужумчилари қаторига киришига шубҳа йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz