Қайднома

Қидирув

Пушкаш совринига даъвогар ёки АРГЕНТИНА ЧЕМПИОНАТИДАН СУПЕРГОЛ

Пушкаш совринига даъвогар ёки АРГЕНТИНА ЧЕМПИОНАТИДАН СУПЕРГОЛ

  27.08.2019 03:06
  0
  382
Пушкаш совринига даъвогар ёки АРГЕНТИНА ЧЕМПИОНАТИДАН СУПЕРГОЛ

Пушкаш совринига яна бир реал даъвогар топилди. Аргентина миллий чемпионати 3-турида «Эстудиантес» клуби «Индепендьенте»ни 3:0 кўринишида «тиз чўктирди». Ўйиндаги охирги гол ярим ҳимоячи Энцо Калински ҳисобига ёзилди. У сакраб турган тўпни ўзига бўйсиндириб, аввалига «жонглёр»лик маҳоратидан бир парча намойиш этди, кейин чиройли чалқанча зарбани амалга оширди. Қойилмақом «қайчи» усули ва беназир гол. «Индепендьенте» дарвозабони бу ҳолатда рақиб зарба йўллаши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак.

Ўта чиройли гол муаллифига айланган Энцо ўзида йўқ хурсанд. «Бугун бутун фаолиятим давомидаги энг гўзал голни урдим, - деди Калински учрашувдан кейин. - Кийиниш хонасида жамоадошларим мени ҳаттоки, телбага ҳам чиқариб қўйишди: «Тўхта, ҳақиқий жинни экансан-ку, ўйинда буни қандай уддаладинг? Соғ киши бундай қилолмайди, ҳарқалай...». Айтганча,  «Эстудиантес» янги мавсум ҳисобидан иккинчи ғалабасини нишонлади. Яна бир маълумот: ҳозирда бу клубни «Барселона»нинг собиқ футболчиси Габриэль Милито бошқармоқда.

Калинскига келсак, 32 ёшли марказий ярим ҳимоячи еврофутболда мутлақо кўриниш берган эмас. Яъни бутун фаолияти давомида Аргентина, Чили ва Мексика чемпионатларида ўйнаш билан чекланган. Совринлари ҳам бисёр, албатта. Энцо жумладан, Аргентина ва Чили миллий лигаларида ғалаба нашидасини сурган, «Сан-Лоренцо» билан Либертадорес кубоги соҳибига айланган. Энг қизиқ факт шуки, Калински бундан 8 йил муқаддам Польша миллий жамоаси либосини кийиши мумкин эди (чунончи, аждодлари айнан Польшадан). Бироқ футболчи ўшанда ажойиб таклифга рад жавоби берди. Эҳтимол, узоқ парвозларни хушламаслиги учун польшаликлар учун ўйнашга мойиллик сезмагандир...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz