Қайднома

Қидирув

Шармандали оқшом унутилдими?

Шармандали оқшом унутилдими?

  27.08.2019 09:15
  0
  794
Шармандали оқшом унутилдими?

БРАЗИЛИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ ЭНГ НОХУШ ЎЙИНИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ҲОЗИР ҚАЕРДА? Ҳар қандай турнирнинг асосий фаворитлари қаторида бўлишга одатланган Бразилия миллий жамоаси бундан 5 йил олдин Йоахим Лёв бошқарувидаги бундестим олдида шунчаки, «яксон» бўлганди. Боз устига,  ўз майдонида, ЖЧдек йирик мусобақа ярим финалида. Қизиқ, Бразилия футболи тарихига энг катта «доғ» янглиғ кирган ўша ўйин иштирокчилари ҳозир нима билан машғуллар? Тушунарлики, Бразилия термасининг ҳозирги таркибида ўша учрашув қаҳрамонлари қолишмади, ҳисоб. Тўғрироқ айтганда, антиқаҳрамонлари. Хуллас, қуйидаги фотожамланмада 1:7 ҳисобида якунланган ўйин иштирокчиларининг кейинги тақдири қандай кечгани ҳақидаги маълумотлар мужассам.

Жулио СЕЗАР (39 ёш). Дарвозабон ЖЧ-2014 якунлангач, миллий жамоадаги фаолиятига нуқта қўйди. 2018 йилнинг январида эса еврофутбол билан хайрлашиб, жонажон клуби - «Фламенго»га қайтди. Бироқ атиги 3 ойдан кейин қўлқопларини михга илди.

МАЙКОН (37 ёш). Ҳимоячи Бразилия мундиалидан 2 ой ўтгач, миллий жамоадан четлаштирилди. Лекин Германия термасига ютқазилган ўйин сабаб эмас, балки ўз жамоадошига нисбатан ўта қўпол ва ноўрин ҳазил қилгани туфайли. Жулио айни пайт «Крисиума»да фаолиятининг охирги қисмини ўтказяпти. У айни шу клуб тарбияланувчисидир.

Давид ЛУИЗ (32 ёш). Шармандали ўйинда сардорлик боғичи билан майдонга тушган футболчи юқори савияда ўйнашда давом этяпти. Хусусан, 2016 йили катта пул эвазига «Челси»га қайтди, янги мавсум арафасида эса «Арсенал» таркибига қўшилди. Тўғри, ҳаттоки, Луизни ҳам миллий жамоага бошқа чақиришмаяпти.

ДАНТЕ (35 ёш). ЖЧ-2014дан кейин фаолиятида пасайиш кузатилган яна бир футболчи. Данте аввалига «Бавария»дан «Вольфсбург»га ўтди, кейин «Ницца»да пайдо бўлди. Кўринишидан, у энди фаолиятини якунлашга ҳозирлик кўрмоқда.

МАРСЕЛО (31 ёш). Ҳали-ҳамон «Реал»да, Бразилия термасидан ҳам кетгани йўқ. Ҳаттоки, ЖЧ-2018да сардорлик боғичини олди. Тўғри, Бразилия миллий термаси бош мураббийи жорий йил Марселони бирор марта безовта қилгани йўқ.

Луис ГУСТАВО (31 ёш). Мундиал якунлангач, «Вольф-сбург» ихтиёрига қайтган, кейинчалик Франция чемпионатига йўл олган Густаво айни пайт «Марсел»да ўйнамоқда.

ФЕРНАНДИНЬО (34 ёш). Ҳалигача «Манчестер Сити» аъзоси. Фернандиньо - бугунги Бразилия миллий жамоаси етакчиларидан бири. Дейлик, Америка кубоги—2019даги ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

ХАЛК (32 ёш). Бразилия-2014даги аламли омадсизлик таъсиридами, истиқболли ҳужумчи катта футболдан безиди, шекилли. Ҳар ҳолда, Халк орадан кўп ўтмай, Хитойга йўл олди - «Шанхай СИПГ»га пул жамғариш учун. Терма жамоадаги фаолиятига келсак, аввалига маълум вақт йиғинлар ва ўйинлардан четда қолган ҳужумчи кейинчалик таркибга қайтди.

ОСКАР (27 ёш). Бразилия миллий жамоаси сафида бир неча марта майдонга тушганидан сўнг кутилмаганда, «Челси»ни «Шанхай СИПГ» билан алмаштириб, барчани ёқа ушлашга мажбур этган футболчи. Қисқаси, Оскар ҳозирда Халкнинг клубдоши.

БЕРНАРД (26 ёш). Гранд клублардан таклиф олиш илинжида узоқ вақт «Шахтёр»да ўйнаган, аммо ниятига етолмаган футболчи. Ҳа, Бернард «Эвертон»дан чорлов олди, бироқ у каттароғини мўлжаллаганди.

ФРЕД (35 ёш). Турнир якунланганидан сўнг миллий жамоадан кетди. Фред шундан буён Бразилиянинг бир неча клубида тўп сурди. Ҳозир «Крузейро»да.

Бош мураббий - Луиз Фелипе СКОЛАРИ (70 ёш). Табиийки, ЖЧдан ке-йин дарҳол истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг «Гуанжоу Эвер-гранд» клубида ишлаб, Хитойда қаторасига 3 марта чемпион бўлди. Сколари ҳозирда «Палмейрас» бош мураббийи вазифасини бажармоқда.

Захирадан майдонга тушганлар

ПАУЛИНЬО (30 ёш) - «Гуанжоу Эвергранд»да

РАМИРЕС (32 ёш) - «Палмейрас»да

ВИЛЛИАН (30 ёш) - «Челси»да


Давоми бор. Мазкур мақолани тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ"нинг 27 августдаги сешанба сонида ўқишингиз мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz