Қайднома

Қидирув

Моддий ғалаба: ФАОЛИЯТДА ЖАМОАЛАРИ БИЛАН ЭНГ КЎП ПУЛ ТОПГАН 5 НАФАР МУРАББИЙ

Моддий ғалаба: ФАОЛИЯТДА ЖАМОАЛАРИ БИЛАН ЭНГ КЎП ПУЛ ТОПГАН 5 НАФАР МУРАББИЙ

  28.08.2019 05:28
  0
  520
Моддий ғалаба: ФАОЛИЯТДА ЖАМОАЛАРИ БИЛАН ЭНГ КЎП ПУЛ ТОПГАН 5 НАФАР МУРАББИЙ

Бу мутахассислар трансферлар масаласида ўз клубларига катта манфаат келтириш боробарида харидлар учун етарлича харажат ҳам қилишган. Хуллас, бугун моддий ғалаба ижодкорлари ҳақида гаплашамиз. Ушбу рейтингга фаолияти давомида жамоалари билан трансферлар бозорида энг кўп топган 5 нафар мураббий киритилган. Жорий ёз йирик трансферларга бой бўлди. Футболчилар ҳуқуқи тобора қимматлашиб бормоқда, рекорд кўрсаткич тинмай янгиланмоқда. Ҳали кенг доирада танилмаган футболчиларга ҳам бир неча 10 миллион тўланаётгани энди ҳеч кимни ортиқча ажаблантирмай қўйди. Бугунги футболнинг талаби шу. Алоҳида эътиборга олинг, қуйидаги рейтинг 2008 йилдан кейинги ҳолат юзасидан тузилган. Хўш, бу оралиқда кимлар ўз клубларига моддий томондан кўпроқ манфаат келтиришган?

5-ўрин. Унаи ЭМЕРИ -523,45 млн. евро

Испаниялик мутахассис охирги 10 йил давомида жами 5та клубни бошқарди. Булар - «Валенсия», «Спартак», «Севилья», «ПСЖ» ва «Арсенал». Эмери жаноблари шунча вақт ичида 9та соврин ютиш боробарида трансферлар бозорида 523 млн. евродан кўпроқ ишлади, аниқроғи, 5та клубга шунча маблағ келтирди. Оддий айтсак, бу жамоалар Эмери даврида нақ 59 нафар футболчи сотди.

4-ўрин. Диего СИМЕОНЕ - 529,55 млн. евро

Ҳозирда Симеоне ҳақида гап очилса, ҳамманинг кўз олдига дарҳол «Атлетико» келади. Лекин аргентиналик мураббий охирги 10 йилликда бошқа клубларда ҳам ишлади. Фақат улар «Атлетико»чалик машҳур эмас. Қолаверса, Диего ҳеч қаерда Мадриддаги каби катта мувааффақиятга эришгани йўқ. Ҳар ҳолда, у «матрасчилар» билан ҳозирга қадар 7та соврин ютишга улгурди. Энди моддий ғалабага келсак, аргентиналик мутахассис ортда қолган вақт давомида 53 нафар футболчи трансферига рухсат берди ва уларнинг умумий суммаси деярли 530 миллион еврога етди.

3-ўрин. Жозе МОУРИНЬО - 567,32 млн. евро

Номдор португалиялик ҳам охирги 10 йилда 5та клуб бошқарувида кўриниш берди. Уларнинг ҳар бири ўзига яраша обрўли ва машҳур: «Челси», «МЮ», «Реал»... «Беназир» бу оралиқда совринлар учун мўлжалланган хонасини 13та кубок билан бойитди. У шунинг баробарида клублари билан бозорда фаол ишлади ва 64 нафар футболчи савдоси орқали жами 567,32 евро туширди.

2-ўрин. Массимилиано АЛЛЕГРИ - 663,51 млн. евро

Охирги 10 йилликда жами 13та совринга эга чиққан яна бир кучли мутахассис. Аллегри - «Милан» ва «Ювентус»да бирдек яхши таассурот қолдирган омадли мураббий. Хусусан, «Юве» Массимилиано даврида футбол майдонида ҳам, унинг ташқарисида ҳам катта зафарларга эришди. Умуман олганда, Турин клуби трансферлар бозорида ҳамиша фаоллик кўрсатишга уринган. Яъни кўп футболчи харид қилиши ҳисобига ортиқча ўйинчиларни вақтида сотишни ҳам пайсалга солмайди. Айни шу сабабга кўра, Аллегри сотилган футболчилар сони бўйича мутлақ етакчи бўлиб турибди. Рақамларда айтсак, охирги 10 йилда бевосита унинг аралашуви билан роппа-роса 100 нафар ўйинчи сотилди. Умумий сумма - 663 млн. евродан кўп.

1-ўрин. Леонарду ЖАРДИМ - 874,46 млн. евро

Леонарду Жардим 2008 йилдан буён 4та клуб бошқарувини қўлга олди. Унинг спорт нуқтаи назаридан энг катта ютуғи - бу «Монако» билан ютилган Франция чемпионати олтин медали. Аҳамиятли томони шуки, ўшанда князлик клуби бойлиги ошиб-тошиб кетган «ПСЖ»ни чемпионликдан маҳрум қилганди. «Монако» раҳбарияти Килиан Мбаппени Париж грандига сотган вақтда ҳам Жардим клубда эди. Шундай экан, унинг бу борадаги рўйхатни бошқариб турганида ажабланадиган томони йўқ. Жами савдо ҳажми - деярли  875 млн. евро. Бу сумма 52 нафар футболчи трансферидан йиғилган.

С.Раҳмонов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz