Қайднома

Қидирув

Экзотика намунаси

Экзотика намунаси

  28.08.2019 09:49
  0
  404
Экзотика намунаси

«Брага» тепаликлар ва қоя орадасидаги аренада ўйнайди. Португалия клуби жумладан, ЕЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси тақдирини ҳал қилувчи босқич доирасида «Спартак»ка қарши кечган биринчи ўйин (1:0)ни айни шу экзотик стадионда ўтказди. «Брага» мамлакат кубогининг икки карра соҳиби, аммо ҳали бирор марта чемпион бўлган эмас. Лекин брагаликлар жорий 10 йиллик бошида еврокубок ютишга яқин келишган. Фақат ЕЛ финалида «Порту» кучлироқ чиққанди.

«Брага» қандай ўйнамасин, жамоа меҳмони бўлган жамоалар вакиллари клуб стадионидан олам-олам таассурот билан қайтишади. Чунончи, «Эштадиу Мунисипал де Брага» улкан махсус ёрилган қоя ўртасида жойлашган.

***  Антиқа арена Евро-2004 учун 83 миллион евро эвазига бунёд этилган. Ўша турнирдан ўрин олган 2та ўйин (Болгария - Дания ва Голландия - Латвия)ни шу экзотик стадион қабул қилганди.***  Португалия мезонлари бўйича айтсак, «Эштадиу Мунисипал де Брага» баҳоси 3та гранд («Бенфика», «Порту» ва «Спортинг») стадионлариникидан паст, холос. Чунончи, гранит чўққи орасини ёриш катта мабғаб ва вақт талаб қилган.

***  Арена 30 минг томошабинга мўлжалланган.

***  Стадионда ён трибуналар йўқ, фақат 2та марказий ҳудуд бор. Арена томи эса пўлат арқонларга уланган. Хуллас, ўзига хос кўприк юзага келган - бир тарафда қоя, иккинчи томонда тепаликлар.

***  Қояга табло ўрнатилган. Айтишларича, ер юзида ундан каттаси йўқ

    *** Стадион оригинал кўриниши туфайли бир нечта меъморий мукофотларга лойиқ кўрилган. Жумладан, Чикагодаги «Атенеум» музейи томонидан топшириладиган машҳур International Architecture Awards ҳам шу аренага лойиқ кўрилган. Унинг бош архитектори Эдуарду де Моура эса меъморчиликда Нобель мукофотига тенг саналадиган Притцкеровск лауреати бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz