Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади (фотогалерея)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади (фотогалерея)

  28.08.2019 22:44
  0
  388
Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлади (фотогалерея)

Хабарингиз бор, сентябрь ойида қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Саралаш баҳсларининг «D» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк ўйинини сафарда Фаластинга қарши ўтказади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур учрашувга тайёргарлик доирасида бугундан пойтахтимизда йиғин бошлади. Бош жамоамиз илк машғулотини «Жар» стадионининг захира майдонида ўтказди.

Илк машғулотда асосан миллий чемпионатимиздан тўп сураётган футболчилар иштирок этишди. Легионерлардан фақар Санжар Шоаҳмедов машғулотларда иштирок этмоқда. Қолган хорижда тўп сураётган футболчиларимиз шу кунларда ўз клублари сафида ўйинларини ўтказгач миллий жамоамиз ихтиёрига етиб келишади.

Таъкидлаш жоиз, бугундан йиғинга киришган терма жамоамиз Тошкентда 3 сентябрга қадар машғулотлар олиб боради.

Эртанги кунги машғулотлар «Чиғатой» базасида соат 20:00да ўтказилади.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz