Қайднома

Қидирув

Мутлақо совуққонлик билан ёки ПЕНАЛЬТИ ТЕПИШНИНГ ЖУДА НООДАТИЙ УСУЛИ (ВИДЕО)

Мутлақо совуққонлик билан ёки ПЕНАЛЬТИ ТЕПИШНИНГ ЖУДА НООДАТИЙ УСУЛИ (ВИДЕО)

  29.08.2019 10:19
  0
  574
Мутлақо совуққонлик билан ёки ПЕНАЛЬТИ ТЕПИШНИНГ ЖУДА НООДАТИЙ УСУЛИ (ВИДЕО)

Ҳаттоки, «Чарльтон» бош мураббийи ҳам шогирдидан ҳайратда. Ғоят эффектли усул. Англия Чемпионшипи 3-туридан ўрин олган «Барнсли» - «Чарльтон» ўйинида мухлислар эҳтимолки, футбол тарихи давомида энг хотиржам ҳолда амалга оширилган пенальтига гувоҳ бўлишди. «Чарльтон» вакили Лайл Тэйлор 11 метрли жарима нуқтасидан зарба йўллашнинг янги усулини ўйлаб топди. У кўпчилик қатори тўп томон югуриб келиш ўрнига сайрга чиққан кишидек оҳиста-оҳиста қадам ташлаб «нуқта»га яқинлашди. Мутлақо хотиржам, ҳеч қандай ҳаёжонсиз. Асосийси, Лайл рақиб киперини алдай олди ва жамоаси меҳмонда муҳим очколарни қўлга киритди. Айтиш жоиз, бу вазият ўйиннинг 90-дақиқасида рўй берди. Шундай экан, назария бўйича босим энг юқори даражага чиқиши керак эди. Лайл Тэйлор эса буни сездиргани йўқ ёки у босим нималигини билмайди. Дарвоқе, 29 ёшли футболчи шу билан жорий мавсумдаги голлари сонини 3тага етказиб олди ва тўпурарлар пойгасида «Суонси» аъзоси Борха билан бирга пешқадамлик қилмоқда. «Чарльтон»га келсак, клуб Чемпионшипда яхши старт олди - илк 3та ўйинда 7 очко. Чарльтонликлар Чемпионшипда дебютант сифатида қатнашаётганларини ҳисобга олсак, бу жуда яхши натижа... Championat.com сайтининг қуйидаги мақоласи айнан пенальти тепишнинг ажабтовур усули ҳақида.

Тэйлор олдин ҳам шундай «трюк» кўрсатган

 «Чарльтон»нинг 29 ёшли футболчиси пенальти ижроси туфайли илк марта эътибор марказига тушгани йўқ. Лайл Биринчи лига (Чемпионшипдан орқада турувчи дивизион) «плей-офф» босқичида ҳам шундай «ҳунар» кўрсатиб, жамоасининг пенальтилар сериясида «Донкастер»дан устун келишини таъминлаганди. Ваҳоланки, ўшанда ўртада Чемпионшипнинг қимматли йўлланмаси турганди. Ҳа, Тэйлор энг қалтис паллада тарангликни максимал даражага олиб чиқишни хуш кўради, шекилли.

Тэйлор модель эди...

Гап серқиррра йигит ҳақида кетмоқда. Эътибор беринг, Лайл футболга қадам қўйишидан олдин профессионал  модель ролида ишлашга улгурган ва ҳаттоки, турли реклама роликларида суратга ҳам тушган. Хусусан, Британия телевидениеси учун ишланган ЧЛ анонсида. Футболчи бундан ташқари, фаол ижтимоий позицияга эга. Дейлик, у ўтган йилнинг октябрида сочини қизилга бўяди ва майдонга қизил тусли бутсада тушди. Лайл шу орқали эътиборни тортиб, барчани Буюк Британияда саратон хасталигини ўрганувчи марказ учун хайрия қилишга чақирди. Умуман, Тэйлор биографияси қизиқарли фактларга тўла. Мисол учун, у халқаро даражада Монсеррат терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. «Нотаниш» миллий жамоадаги дебютини 2015 йили ЖЧ-2018 саралаш босқичида нишонлаган Лайл Кюрасао термасига қарши кечган 1-ўйинидаёқ гол урганди. Тўғри, монсерратликлар жаҳон миқёсида нимагадир умид боғлашлари ҳам қийин.

Мураббий ишонмаганди...

«Чарльтон» бош мураббийи Ли Бойер вақтида Англия чемпионати тарихига энг қўпол футболчи сифатида кирганди. Айни пайт ҳам Буюк Британия футболида сариқ ва қизил карточка олиш бўйича рекорд кўрсаткич айнан унга тегишли. Хуллас, Ли Бойернинг жуда қаттиққўл эканлиги ўз-ўзидан тушунарли. Дейлик, у ҳал қилувчи паллада пенальти шундай беғам  ҳолда тепилганини сира тушунгани йўқ. «Тўғриси, Лайл тўп томон оҳиста юриб кетаётганини кўриб, ғазабим қайнади. Унинг гол уришига асло ишонмагандим. Узр, адашибман, унга тўғри баҳо бермабман. Лайл энг қалтис паллада ҳам ақлга сиғмас даражада хотиржам ҳаракатландими, демак, кейинчалик ҳам пенальти тепаверади. Фақат гол урса, бас. Яхшики, бу сафарги «трюк»ни ҳам ўхшатди, акс ҳолда, уни аяб ўтирмасдим», - деди Бойер учрашувдан кейин ҳайратини яширмай.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz