Қайднома

Қидирув

Кучли бешликда бу ҳафта қандай ўйинлар бор?

Кучли бешликда бу ҳафта қандай ўйинлар бор?

  30.08.2019 18:08
  0
  362
Кучли бешликда бу ҳафта қандай ўйинлар бор?

Август! Бу ой футбол ишқибозлари учун жудаям муҳим. Нега дейсизми? Ахир бу ойда Жаҳоннинг топ 5 чемпионатида янги мавсум старт олади.  Футбол мухлисларини росмана футбол спектаклидан баҳраманд эта оладиган Англия чемпионати, Мессиси бор Ла-лига, Роналду билан мақтана оладиган Италия А-серияси, Германия ва Франция чемпионати аллақачон бошланиб улгурди.    Англия чемпионати эса аллақачон ўзининг қизғин палласига киришга улгурди. Айни пайтда пешқадам бўлиб олган Юрген Клопп шогирдлари кетидан Пеп оғанинг тиниб-тинчимас “болакайлари” таъқиб қилиб келмоқда. Хуллас, ушбу чемпионатда мавсум кутилганидек бошланди. Супер клублар ўзига берилган вазифани уддаламоқда.     Ушбу ҳафта якунида ҳам чемпионат боирасида турли қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтади. 31 август ошқомида карвонбоши “Ливерпуль” “Бернли” майдонига сафар қилса, “Сити” “Этиҳад стэдиум”да “Брайтон”ни чиғириқдан ўтказади. Агар иккала топ клубнинг илк 3 турдаги ўйинларига назар соладиган бўлсак, навбатдаги тур ҳам уларга аталади. Ҳар иккала жамоада ҳам деярли йўқотишлар йўқ. Юрген Клопп ва Гвардиола шогирдлари оптимал формада.    Ўтган турда ўз уйида мағлубият аламини тотиб кўрган “Юнайтед” эса, “Саутгемптон” меҳмони бўлади. Клуб ҳимоя чизиғини кучайтирган бўлса-да, жамоа устози Сульшернинг ҳали қиладиган ишлари жуда кўпга ўхшайди.    Турнинг марказий ўйини шубҳасиз 1 сентябрьт оқшомида “Эмирейтс”да “Арсенал” ва “Тоттенҳем” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Эмери шогирдларининг дастлабки 3 турдаги ўйинларини кузатиб жамоанинг анча кучайганини, тартибли ва ҳужумкор, босим остида ҳам ўйнай олишини кузатдик. Айниқса, ҳужум чизиғи идеал ҳолатда деб бемалол айта оламиз. “Тоттенҳем” эса мавсумни сустроқ бошлади. Уч ўйин бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият, тўплар нисбати эса 5:4 бўлиб турибди. Бундан кўринадики, Почеттино “Эмирейтс”дан ғалаба билан қайтишни мақсад қилган. Бироқ ўтган мавсумда унинг шогирдлари “Арсенал” билан меҳмонда ўйнаб 4:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ҳар ҳолда бекорга “Арсенал”ни уй жамоаси дейишмайдику.   Қуйида 31 август ва 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинлар жадвали билан танишишингиз мумкин:   31 август САУТГЕМПТОН – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 31 август ВЕСТ ҲЭМ – НОРВИЧ 31 август КРИСТАЛ ПЭЛАС – АСТОН ВИЛЛА 31 август ЛЕСТЕР – БОРНМУТ 31 август МАНЧЕСТЕР СИТИ – БРАЙТОН 31 август НЬЮКАСЛ – УОТФОРД 31 август ЧЕЛСИ – ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД 31 август БЕРНЛИ – ЛИВЕРПУЛЬ 1 сентябрь ЭВЕРТОН – ВУЛВЕРҲЭМПТОН 1 сентябрь АРСЕНАЛ – ТОТТЕНҲЭМ   Ла-лига – ушбу чемпионат Роналдусиз қолган бўлса-да, Мессиси билан доимо ғурурлана олган. Бу чемпионат ҳам ҳар қандай футбол мухлиси учун фантастик кайфиятни улаша олади. Европанинг грандлари саналган “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Атлетико” иштирокидаги ўйинлар доимо мухлислар эътиборида бўлган.    Навбатдаги, 3-турда  чемпионат пешқадамига айланиб олган (вақтинчалик бўлса керак) “Севилья” ўз уйида “Сельта”ни қабул қилади. Агар клуб ушбу турда ҳам ғалабани қўлга киритгудек бўлса, ўз мавқеини янада мустаҳкамлаб олади.    Албатта, мухлисларнинг эътибори ушбу турда Месси иштирок этиши кутилаётган “Осасуна” ва  “Барселона” ўйинига қаратилган. Жароҳати сабаб икки турни ўтказиб юборган мухлисларнинг ёқимтойи, Месси “Осасуна”га қарши майдонга тушиши кутиляпти. Клуб ўтган турда, Мессисиз ҳам рақиби дарвозасига бетша голни жойлаган, ушбу голларнинг иккитасини эса жингалаксоч Антуан Гризманн урганини эътиборга олсак, у майдонга тушмаса ҳам “Барса” рақибини таслим эта олишига шубҳа йўқ. Хуллас ўйинни кўрамиз, кузатамиз. Натижа ҳақида эса сал кейинроқ.   1 сентябрь оқшоми “Қироллик клуби” учун аталса не ажаб. “Реал” ушбу турда “Вилярреал” меҳмони бўлади. Ўтган мавсумда “Реал” меҳмонда мағлуб бўлган эди. Бироқ ҳозир клубни Зидан бошқармоқда. У эса ҳар доим нимадир яратишга қодир. Айни пайтда “Реал Мадрид” жароҳатлар гирдобида қолаётган бўлса-да, футболчиларнинг бир нечтаси меҳмондаги ўйинга тикланиб улгуради. Ёзги трансферлар вақтида клубга олиб келинган Эден Азар ушбу ўйинда майдонга тушуши аниқ бўлиб улгурган. Шундай экан, Зидан бу ўйинда жамоанинг янгича ўйинини ижро этишга киришади. Биз ва сизни эса қизиқарли ўйин кутиб турибди.    Ёзги трансферлар мавсумида трансферларга катта маблағ сарфлаган “Атлетико” эса “Ванда Метрополитано”да “Эйбар”ни синовдан ўтказади.   Қуйида 31 август ва 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинлар жадвали билан танишишингиз мумкин:   31 август СЕВИЛЬЯ - СЕЛЬТА 31 август АТЛЕТИК - РЕАЛ СОСЬЕДАД 31 август ОСАСУНА – БАРСЕЛОНА 31 август ЛЕВАНТЕ – ВАЛЬЯДОЛИД 31 август ХЕТАФЕ – АЛАВЕС 31 август БЕТИС – ЛЕГАНЕС 1 сентябрь ВАЛЕНСИЯ – МАЛЬОРКА 1 сентябрь АТЛЕТИКО – ЭЙБАР 1 сентябрь ЭСПАНЬОЛ – ГРАНАДА 1 сентябрь ВИЛЬЯРРЕАЛ - РЕАЛ МАДРИД    Италия чемпионати – А сериянинг нуфузи ҳам йилдан-йилга ошиб бораётгани айни ҳақиқат. Айниқса, Роналдунинг “Ювентус” сафига бориб қўшилиши ушбу турнирнинг обрўсини оширгани бор гап. “Ювентус”, “Наполи”, “Рома” каби клублар Еврокубокларда ҳам яхши иштирок этмоқда, ҳатто ғолиблик учун ҳам даъвогарлик қилиб келмоқда.    А сериянинг иккинчи турида марказий ўйин “Ювентус” ва “Наполи” клублари ўртасида бўлиб ўтади. 31 август оқшомида Саррисиз майдонга тушадиган “Юве” аслида ким етакчи эканлигини яна бир бор исботлашга уриниб кўради. “Карло ота” бошлиқ “Наполи” эса меҳмонда очко тортиб олишга ҳаракат қилади. Ўтган мавсумга эътибор қилсак, Анчелотти шогирдлари ҳар иккала ўйинда ҳам “Юве”га мағлуб бўлган. Бироқ хулоса чиқаришга шошилмайлик, майдон текис, тўп юмалоқ.    Яна бир марказий ўйин, аниқроғи Рим дербисида “Лацио” ва “Рома” клублари баҳс олиб боради. 1 сентябрь оқшомида Инзаги шогирдлари ўз уйида “Рома”ни таслим этишга ҳаракат қилиб кўради. Ҳар ҳолда клуб ўтган йилда ўз уйида “Рома” дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаганди.    Қуйида Италия А сериясининг навбатдаги тур ўйинлари тақвими билан танишишингиз мумкин:   30 август БОЛОНИЯ – СПАЛ 31 август МИЛАН – БРЕШИА 31 август ЮВЕНТУС – НАПОЛИ 1 сентябрь ЛАЦИО – РОМА 1 сентябрь АТАЛАНТА  – ТОРИНО 1 сентябрь КАЛЬЯРИ – ИНТЕР 1 сентябрь ЖЕНОА – ФИОРЕНТИНА 1 сентябрь ЛЕЧЧЕ – ВЕРОНА 1 сентябрь САССУОЛО – САМПДОРИЯ 1 сентябрь УДИНЕЗЕ – ПАРМА    Германия Бундес лигасининг навбатдаги турига бугун тунда старт берилади. 3-турнинг очилиш баҳсида Мюнҳенгладбахнинг “Боруссия”си “Лейпциг”ни ўз уйида қабул қилади. Эътиборлиси ҳар икки жамоа ҳам ортда қолган икки тур давомида мағлуб бўлмаган.    Чемпионлик учун асосий даъвогарлар “Бавария” Мюнҳенда “Майнц”ни қабул қилса, “Боруссия Дортмунд” сафарда дебютант “Юнион Берлин” клубига қарши тўп суради. Ортда қолган турларда ғалаба қозона олмай мухлисларини ажаблантираётган “Шалке 04” клуби ўз майдонида пойтахтнинг “Герта” клубига мезбон вазифасини утайди.   3-тур ўйинларининг анонси билан қуйида танишишингиз мумкин:   30 август БОРУССИЯ МЮНҲЕНГЛАДБАХ – ЛЕЙПЦИГ 31 август БАВАРИЯ – МАЙНЦ 31 август БАЙЕР – ҲОФФЕНҲАЙМ 31 август ВОЛФСБУРГ – ПАДЕРБОРН 31 август ФРАЙБУРГ – КЁЛН 31 август ШАЛКЕ 04 – ГЕРТА 31 август ЮНИОН БЕРЛИН – БОРУССИЯ ДОРТМУНД 31 август ВЕРДЕР – АУГСБУРГ 1 сентябрь АЙНТРАҲТ – ФОРТУНА   Франсияда Лига 1 ўйинларининг 4-турига старт берилади. Бугун оқшом амалдаги чемпион ПСЖ “Мец” клуби меҳмони бўлади. Айни пайтда жуда катта муаммолар гирдобида қолиб кетган парижликлар чемпионат турнир жадвалида ҳам 3-ўринда бормоқда. Жамоанинг уч асосий етакчиси бугунги баҳсда қатнашмайди. Мбаппе ва Кавани жароҳати сабаб бу турни ўтказиб юборса, Неймарнинг “Барселона”га трансфери музокаралари давом этаётгани сабаб мураббий уни ўйинларга туширмаяпти.   Эртага “Лион” “ Бордо”ни ўз майдонида синовдан ўтказади. Чемпионат етакчиси бўлиб турган “Ренн” “Ницца” билан ҳисоб-китоб қилиб олса, “Лилль” сафарда “Реймс” билан куч синашади.   Лига 1 нинг 4-тури доирасида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан қуйида танишишингиз мумкин:   30 август МЕЦ – ПСЖ 31 август ЛИОН – БОРДО 31 август НАНТ – МОНПЕЛЬЕ 31 август ТУЛУЗА – АМЕНЦ 31 август ОЛЙИМПИК НИМ  – БРЕСТ 31 август АНЖЕР – ДИЖОН 1 сентябрь РЕЙМС – ЛИЛЛЬ 1 сентябрь РЕНН – НИЦЦА 1 сентябрь СТРАСБУРГ – МОНАКО 1 сентябрь МАРСЕЛЬ – СЕНТ-ЭТЬЕН


Манба: uz24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz