Қайднома

Қидирув

Энг ғалати гол...

Энг ғалати гол...

  31.08.2019 00:06
  1
  375
Энг ғалати гол...

Португалия жамоаларидан бири тўпга тегинмай туриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бунинг учун 13 сония кифоя қилди. Жуда ғалати ҳолат. Оддий айтганда, «Спортинг» тизимидаги U-15 жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олган пайт унинг вакиллари ҳали тўпга тегинмагандилар. Чунончи, рақиб футболчилари тўпни майдон марказидан ўйинга киритиб, 5та узатмани амалга оширишди - фақат орқага. Хуллас, тўп дарвозабонгача боргач, у ниҳоят, ҳимоячини олдинга чорлади. Бироқ «Спортинг» аъзолари тақиби остида қолган ёш футболчи тўпни яна голкиперга узатишдан ўзга чора тополмади. Дарвозабон эса тўпни тепиб юборишга шайландию, бу ҳаракати ўхшамади ва вазият тезкор автогол билан хотима топди.

 

Олдин ҳам шунаҚаси кузатилганми?

Ҳа. 2017 йили Эстония кубоги 1|64 финали доирасида «Пайде» ва «Левадия» клублари ўртасида кечган баҳсда шунга ўхшаш ғалати гол қайд этилган. Ўшанда «Пайде» футболчилари тўпни ўйинга киритгач, у 6та узатма орқали дарвозабонгача етказишган. Бироқ охирги «пас» хато чиқиб, тўп дарвоза тўрига «илинган». Битта фарқи шуки, Эстониядаги тезкор автогол ўйиннинг 15-сониясига ёзилган ва «Левадия» якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Энг тезкор автогол

Футбол тарихидаги энг тезкор автогол ҳам Эстонияда қайд этилган. Унинг муаллифи - «Курессааре» клуби ҳимоячиси Янис Крийска. Қарангки, бу футболчи ҳам айнан «Левадия»­га қарши кечган ўйин (2009 йилги мамлакат чемпионатида) бошланиши билан, яъни 5-сониядаёқ ўз жамоаси дарвозасини «нишон»га олган. Крийска ҳаво орқали келаётган тўпни дарвозабон қўлига тўғрилаб қўйишни ўйлаган, бироқ ижрони ўхшатолмаганди. Яна бир томони, Янис ўша баҳсда сариқ ва қизил карточка ҳам олган. «Курессааре» эса якунда 0:8 ҳисобида ютқазганди. Бунга қадар энг тезкор автогол голландиялик Арнольд Крейсвикка тегишли эди - у учрашувнинг 9-сониясида таблодаги рақибга тегишли рақам ўзгаришига сабабчи бўлганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Ажойиб
03.09.2019 12:07

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz