Қайднома

Қидирув

Бугун "Юве"-"Наполи" баҳси: Анчелотти Саррига, Мертенс эса Роналдуга қарши

Бугун "Юве"-"Наполи" баҳси: Анчелотти Саррига, Мертенс эса Роналдуга қарши

  31.08.2019 18:25
  0
  290
Бугун

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 2-туридан ўрин олган марказий учрашув Туриндаги «Альянс Стэдиум» мезбонлик қилади.

Унда амалдаги чемпион «Ювентус» Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи» билан баҳсга киришади. Хўш, турнинг марказий учрашуви ҳақида бизга нималар маълум? Бугунги баҳс ҳақиқий футбол спектаклини мухлисларга тақдим эта оладими?

«Ювентус»

«Ювентус» янги мавсумни янги бош мураббий — Маурицио Сарри қўл остида ғалаба билан бошлади. Туринликлар илк турда «Парма» меҳмони бўлиб, жамоа сардори Жоржио Кьеллини томонидан урилган ягона гол эвазига уч очкони қўлга киритди. Не бахтки, Сарри бош мураббийга айланган бўлса-да, ўтган баҳсдаги каби ҳозирда у жамоа ўйинини трибунадан кузатишга мажбур. Италиялик мутахассис зотилжам касаллиги билан оғригани маълум бўлди. У ҳозирча захира ўриндиғида кўриниш бермайди. Бундан ташқари ўтган ўйиндаги ғалаба голи муаллифи Кьеллини ҳам жароҳатга йўлиқди. Футболчи тиззасидан оғир жароҳат олган ва у тез орада жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиши кутилмоқда. Жамоа сардорининг ўрнини каттагина маблағ эвазига сотиб олинган Маттейс де Лигт билдирмасликка ҳаракат қилиши табиий. Қайд этиш жоиз, нидерландиялик ҳимоячи 1-турда захирада қолдирилганди. Ўтган ўйинда VAR туфайли голи ҳисобга олинмаган Криштиану Роналду эса собиқ устози Анчелоттининг жамоасига қарши икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Умуман олганда, Турин клуби таркибида йўқотишлар ўрнини билдирмайдиган кадрлар етарлича топилади. Шундай экан, клуб мухлислари хавотир олмаса ҳам бўлади.

«Наполи»

Карло ота шогирдлари ҳам янги мавсумни ғалаба билан бошлади. Аммо клуб илк турдаёқ қаттиқ тер тўкишига тўғри келди. Флоренциядаги баҳсда мухлислар нақ 7 та голнинг гувоҳи бўлди. «Наполи» «Фиорентина»га қарши баҳсда 4:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Шу куни неаполликларнинг ҳужум триоси: Мертенс—Кальехон—Инсинье жамоасининг жонига оро кирди. Анчелотти жамоасида сезиларли йўқотишлар йўқ. Ҳимоя қўрғони Калиду Кулибали ҳамда «Рома»дан харид қилинган Костас Маноласга ишониб топширилиши ҳақиқатга 99 фоиз яқин. Майдон марказида эса бразилиялик Аллан ва Пётр Зьелински курашга шай бўлиб турибди. Неаполлик мухлислар ҳужум учлигидан хавотир олмаса ҳам бўлади. «Наполи» туринликларга қарши баҳсда фақатгина яқинда жароҳатга йўлиққан марказий ҳужумчи Аркадиуш Миликнинг хизматларидан фойдалана олмайди.

Тахминий таркиблар

«Ювентус»: Шесни — Де Шильо, Де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро — Рабио, Пьянич, Хедира — Роналду, Игуаин, Коста

«Наполи»: Мерет — Ди Лоренсо, Манолас, Кулибали, Ғулом — Аллан, Зьелински, Руис — Кальехон, Инсинье, Мертенс

Қизиқарли фактлар «Ювентус»нинг А Серия доирасида ўз майдонидаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси 21 тага етди А Серия доирасидаги сўнгги 6 та ўйинда «Наполи» камида 2 тадан гол урмоқда. Жамоалар шу вақтга қадар барча мусобақалар доирасида 161 марта ўзаро тўқнаш келган Шулардан 75 тасида «Ювентус» ғалаба қозонган, 35 та ўйинда эса «Наполи»нинг қўли баланд келган. 51 та беллашувда эса томонлар дурангга рози бўлган. Тўплар нисбати «Ювентус» фойдасига 242-180 Томонлар ўртасидаги энг йирик ҳисобдаги дуранг: 3:2 Томонлар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар: 3:5, 2:6, 5:3 «Ювентус»нинг «Наполи» устидан энг йирик ғалабалари: 6:2, 4:0 «Наполи»нинг «Ювентус» устидан қозонган энг йирик ғалабаси: 5:1. Ўтган мавсум А Серия доирасида «Ювентус» неаполликларни ўз майдонида 3:1, сафарда эса 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

А Серия

2-тур баҳси

31 август, шанба

«Ювентус»—«Наполи» 23:45

Бош ҳакам: Даниэле Орсато


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz