Қайднома

Қидирув

Ихтиёр Ропиев: «Эронликларни енгадиган кунлар ҳам келади»

Ихтиёр Ропиев: «Эронликларни енгадиган кунлар ҳам келади»

  02.09.2019 01:18
  0
  377
Ихтиёр Ропиев: «Эронликларни енгадиган кунлар ҳам келади»

Охирги йилларда мамлакатимизда футзалга бўлган эътибор бироз пасайган эди. Хайриятки, футболимиз тепасига келган соҳанинг ҳақиқий мутахассислари бу борадаги вазиятни ижобий томонга ўзгартиришмоқда. Гарчи футзал бўйича термамизда беқарорлик кузатилган бўлсада, клубларимизда ишлар жойида кетмоқда. Миллий футзал чемпионатимизнинг ўтган мавсум якунига кўра чемпионликни қўлга киритган АГМК яқинда бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиб, билдирилган ишончни тўлиқ оқлади ва ўз тарихидаги энг яхши кўрсаткични қайд этган ҳолда турнирда тўртинчи ўринни эгаллади. Агарда таркибга назар ташлайдиган бўлсак, халқаро мусобақаларда дебют ўйинини ўтказганларни ҳам учратиш мумкин. Улардан бири Ихтиёр Ропиевдир.

- Ихтиёр, дастлаб Осиё чемпионатидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз. Очиғи, сўнгги йиллардаги салбий натижаларни инобатга олган ҳолда, жамоанинг ярим финалга етиб бориши кутилмаган ҳодиса сифатида қабул қилинди.

- Мазкур мусобақада илк марта иштирок этганим боис, ҳаяжон кучли бўлди, буни яширишга ҳожат йўқ. Таассуротлар ажойиб, таркибимизда иштиёқ кучли, бироқ тажрибасиз ёшлар кўплиги учун биздан кўпчилик юқори натижа кутмади. Боз устига, рақибларимиз ўта жиддий, маҳоратли легионерларга эга бўлган клублар ҳисобланарди. Александр Петров шунинг учун руҳиятимиз борасида кўп ишлади. Гарчи илк ўйинда мағлубиятга учраган бўлсакда, мураббийимиз керакли кўрсатмаларни бера олди.

- Жамоа таркибида ёш ва эндигина тажриба тўплаётган футзалчилар бисёр. Шундай экан, мусобақада қандай ғоя ва мақсадда иштирок этдинглар?

- Сиз ўйлаганчалик таркибимиз ёш эмас. Тажрибали футзалчилар талайгина: Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Илҳом Хамроев ва дарвозабонимиз Рустам Умаров. Мусобақадаги бирламчи мақсад гуруҳдан чиқиш бўлди - олдимиздаги илк вазифанинг уддасидан чиқиб, кейинги босқичга чиқдик. Мақсад гуруҳ босқичини ижобий якунлаш ва навбатма-навбат рақибларни мағлубиятга учратиш эди.

- Жамоа ниманинг ҳисобига ярим финалга қадар етиб борди, деб ўйлайсиз?

- Менимча, бизнинг яхлит жамоа эканлигимиз, бир ёқадан бош чиқариб, мақсад сари дадил қадам ташлаганимиз ярим финалга чиқишимизга сабаб бўлди. Мен шундай нуфузли мусобақада иштирок этганимдан хурсандман. Ички муҳит, йигитлар ўртасидаги муносабат яхши.

- Урган голларингизни кимга бағишладингиз?

- Қанча гол урган бўлсам ҳам, барини биз билан қалбан бирга бўлган мухлисларга бағишладим. Мамлакатимизда футзални севадиган ишқибозлар бисёр. Шундай экан, футзалимизга янада чуқурроқ эътибор берилишини хоҳлайман.

- Нима учун ҳам терма жамоа миқёсида, ҳам клублар ўртасидаги турнирларда эронликларни мағлубиятга учратиш бизга насиб қилмаяпти? Уларга қарши яна қандай ўйнаш мумкин?

- Эътибор берган бўлсангиз, форс клубига қарши баҳсда омад ҳам биздан юз ўгирди. Эрон клублари ва термалари билан ўйинларда биринчи ўринда ҳушёрлик туради. Уларни енгадиган кунлар ҳам келади, албатта.

А.ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz