Қайднома

Қидирув

Экзотиканинг мураккаб жиҳати...

Экзотиканинг мураккаб жиҳати...

  02.09.2019 03:36
  0
  297
Экзотиканинг мураккаб жиҳати...

Футбол орқали PR қилиш ниятида бўлган катта компаниялар фақатгина катта мусобақалар билан қолиб кетишни исташмайди. Уларга экзотика жуда муҳим, шу орқали одамлар ичига кириб бориш осонроқ. «Маҳаллага-маҳалла» бу йўлда яхши бир қадам.

Бу турнирни ташкил қилиш осон эмас. 508 маҳалла, 5080 футболчи ва уларни қўллаб-қувватлаш учун келадиган яна 15 минглаб одамлар бўлади. Масса йиғилган жойда тартиб сақлаш, ишни бир йўсинда олиб бориш қийин. Бироқ чарчоқ байрам кайфиятидаги одамларни кўрганингда чиқиб кетгандек бўлади. Одамлар ҳам турлича, ҳатто айрим маҳаллаларнинг отамиз тенги раисларини ҳам тушуниш қийин бўлади. Айтайлик, Coca Cola ҳар бир туман мусобақаси учун катта машинада ичимликлар олиб келиб, уларни жамоаларга бўлиб беряпти. Шундай ҳолатлар бўладики, бирор жамоа ўзига тегишлисини олиб, қайтадан келади «Олмадик», деб. Бечора тар­қатувчиларга қийин, адашиб кетишади. Умуман олганда, бу ҳам айни экзотика. Катта мусобақаларнинг шу каби тарафлари ҳам бўлиши олдиндан маълум. Яқин-яқингача маҳаллалардаги тўйларга кириб, салқин ичимликлар олиб чиқиш болалар учун энг завқли ҳолат бўларди, бунга яхши бир маънода қараш мумкин.

Бироқ бошқа воқеалар борки, уни соғлом ақл билан тушуниш қийин. Масалан, Сергели туманида ғолиб чиққан маҳалла раиси «Қани бизнинг 15 миллион сўм?» деб туриб олса. Бир неча киши билан Coca Cola компаниясигача боришди тўполон қилиб: «топиб берилмаса, бир қатор ўша машҳур жойларга ёзиш» билан дағдаға қилиш ва ҳоказо. Биринчидан, ғолиб жамоага 15 миллион берилади, дейилмаган. Болаларни пул учун ўйнатишнинг ўзи хато. Айтишим керакки, Cola ва ЎзПФЛнинг дастлабки уч ўрин эгаларига тайёрлаб қўйган сов­ғалари бундан қимматроқ бўлади. Акага мусобақанинг энди туман босқичи тугагани, финал босқичи олдинда эканини тушунтириш қийин бўлди. Хуллас, ҳеч нарсани тушунмайдиган, гап эшитмайдиган одам. Айтишича, уларнинг болалари текинга ўйнамас экан. Мазкур турнирда ҳар бир иштирокчи учун футболка ва шортлар, ичимликлар берилди. Болалар учун бир кунлик яхши бир тадбир ташкил этилди. Хатолар, камчиликлар кўп. Ташкилотчилик билан боғлиқ масалалар сабаб, турнир мактаб даври стартига оз қолганда бошланди. Насиб бўлса, финал босқичини янада чиройли ва масштабли қилиш режамизда бор.

Ўз ҳақини талаб қилиш, адолат учун курашиш яхши нарса. Бунда ҳамма нарса қонун-қоидалар доирасида бўлиши чиройли. Бироқ айрим одамлар баъзида буни нотўғри талқил қилгани ёмон. Болалар ўртасида турнир ташкил қилиб, ғолибга 15 миллион сўм нақд пул берилади, дейишнинг ўзи хунук бир манзара. Болалигимда маҳалламизда кучукбоз, хўрозбоз каби мусобақалар ўтказилар ва унда айнан шу каби ишлар авжига чиқарди. Менимча, бу жуда хунук манзара. Бундай манзараларнинг маҳалла раислари томонидан кўрсатилиши икки карра хунук ҳолат.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz