Қайднома

Қидирув

Футбол ва бизнес: 40 ёшли хитойлик сегундада!

Футбол ва бизнес: 40 ёшли хитойлик сегундада!

  02.09.2019 05:18
  0
  378
Футбол ва бизнес: 40 ёшли хитойлик сегундада!

Хитойлик ўйинчилар испан футболи учун янгилик эмас. Шу боис, мазкур трансфер янгилиги ортиқча эътиборни тортмаслиги ҳам мумкин эди. Агарда футболчининг 40 ёшда эканлигини инобатга олмаганда, албатта.

Бир ой муқаддам 39 ёшга  тўлган Гао Лэйлэй Сегунданинг «Понферрадина» жамоаси сафидан жой олди. Клуб учун бу харид - ўзига хос бизнес юриш. Қарийб 40ни уриб қўйган Гао ҳатто Хитой мезонида ҳам юлдуз эмас - терма жамоа сафида бирорта ўйин ўтказмаган. У хитойлик ҳамкорларнинг «Понферрадина» билан келишуви доирасида жамоага келди. Гао Испанияда қишгача тўп суради. Бундан ташқари, келишув муддатини 2020 йилнинг ёзига қадар узайтириш мумкин.

Ярим ҳимоячининг маоши ҳам ҳомийлар зиммасида. Қолаверса, у Испания муҳитига мослашиб улгурган: 2016 йилдан бошлаб «Корнелия» ва «Хумилия» клубларида тўп сурган. Тўғри, ўйинлари сони кўп эмас.

«Понферрадина» футболга қизиқиш кучли бўлган Хитой бозорига кириш учун улкан қадамни амалга оширди. Бизнинг молиявий имкониятларимиз чекланган, тоғ-кон саноати инқирозни бошдан кечирмоқда. Шу боис, даромадни ошириш мақсадида ностандарт йўл тутишга мажбур эдик. Хитойлик ҳамкорларимиз фикрича, «Понферрадина» у ерда кенг рекламага эга бўлади. Бу биз учун иқтисодий жиҳатдан манфаатли вариант. Гао Лэйлэй мунтазам равишда майдонга тушадими? Спортда бу борада ҳеч кимга кафолат берилмайди. Футболчи мураббийнинг изнида, ҳаммаси унинг қарорига боғлиқ. Тил масаласига келсак, у билан инглиз тилида сўзлашамиз», - деди клуб президенти Хосе Фернандес Ньето.

Футболчининг эътирофига кўра, «Понферрадина»га ўтиши унинг учун муҳим воқеа, чунки бу профессионал футболдаги охирги клуби. Жамоадаги рақобатга дош бериш учун 39 ёшли дебютант жиддий тайёргарлик кўрди. Хитойда Лэйлэй хусусий футбол мактабини очган. Кейинчалик футболчи ўзининг бебаҳо тажрибасини 5000 нафар шогирдларига бериш ниятида.

Хитойлик фахрийнинг трансфери илк самарасини кўрсатишга улгурди - клуб маошлар лимитини кенгайтириб, «Сантос»дан аргентиналик ҳимоячи Фабиан Ногейрани харид қилди. Шу тариқа битта муаммога барҳам берилди.

Гао Лэйлэй шу пайтга қадар ўзига хос йўлни босиб ўтган. 26га чиққунга қадар у ўз ватанида «Пекин Гуоан» шарафини ҳимоя қилган, кейин ижара асосида Янги Зеландиянинг «Нью Зиланд Найтс» жамоасида тўп сурди. У ердан Финляндиянинг «МюПа»сига йўл олди. 2008 йилда яна Янги Зеландияга қайтиб, «Веллингтон Феникс» сафидан жой олди. Кейин Хитой орқали Финляндиянинг «КооТееПее»сида пайдо бўлди. Яна бир йилдан кейин эса «Миннесота Юнайтед» мухлислари уни олқишладилар. 2011 йилда ярим ҳимоячи бутсаларини михга илишини маълум қилди, аммо 5 йиллик ҳордиқдан сўнг фаолиятини Испанияда давом эттиришга аҳд қилди.

Эҳтимол, 1-2 йил ичида Гао Ла Лига талабларига жавоб бера оладиган савияга эришар. Лекин элитанинг дастлабки хитойлик легионери бўла олмайди - 2015|2016 йиллар мавсумида «Райо Вальекано» сафида Чжан Чандунь майдонга тушганди. Ўтган мавсумда 2 млн.га харид қилинган Хитой чемпионатининг энг яхши тўпурари У Лэй «Эспаньол»да тўп сурди. Каталония вакили хитойлик бизнесменлар тасарруфида бўлсада, ҳужумчи мухлислар ишончини тўла оқлади. У жамоа таркибидаги 21 учрашувда 4та гол ва 2та самарали узатмани амалга оширди. Лэйлэй эса ўзининг охирги голини 2010 йилда урганди.

А.Аҳмедов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz