Қайднома

Қидирув

Шомуродов жамоадоши Черновни барча олқишламоқда...

Шомуродов жамоадоши Черновни барча олқишламоқда...

  02.09.2019 10:06
  0
  568
Шомуродов жамоадоши Черновни барча олқишламоқда...

Россия премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Ростов” баҳсида меҳмонлар ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг “дубл”и эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мазкур учрашувда Шомуродовдан ташқари, яна бир футболчи ўйин қаҳрамонига айланди. Бу “Ростов”нинг 26 ёшли чап қанот ҳимоячиси Евгений Чернов. Россиялик мухлисларга унчалик ҳам яхши таниш бўлмаган ушбу ҳимоячи икки марта ўз жамоаси дарвозасини муқаррар голдан асраб қолиб, ҳақли равишда РПЛнинг 8-тури қаҳрамонига айланди.
Шу сабабли, Чернов(суратда 28-рақам) Россия ОАВда энг кўп муҳокама қилинган ўйинчи бўлди.
Мазкур футболчининг ўзига хос қаҳрамонлиги нафақат МДҲ давлатлари, балки бошқа мамлакатларга ҳам тарқалди.
Айни пайтда Евгений Черновнинг қаҳрамонлигига кўпчилик ҳавас қилмоқда.
Жумладан, Американинг MbS News портали ҳимоячининг сэйви борасида қуйидаги сарлавҳа билан чиқиш қилди: “Россиялик футболчи жамоасини ўз жонига қасд қилишга тенг бўлган ажойиб сакраш билан голдан қутқарди”.

Британиянинг Givemesport портали ҳам Черновни мақтаб, қуйидаги сўзларни ёзди: “Ишониш қийин бўлган ҳолат. Унга медаль беринг! Мабодо футболга нисбатан “фақат менинг жасадим орқали” иборасини қўллаш лозим бўлса, Чернов шундай ҳаракатни амалга оширди”.

Канаданинг хоккейга ихтисослашган сайти бўлмиш TSN муаллифлари ҳам россиялик ҳимоячининг қаҳрамонлигига қойил қолиб, қуйидаги сўзларни битишди: “Биз хоккей дарвозабонларининг, шунингдек, конькилар орқали амалга оширилган ажойиб сэйвларни ёқтиришимизга қарамай, биз сизларга ҳеч қачон кўрмаган антиқа сэйвни намойиш этамиз. Бу футболда юз берди ва уни ҳаттоки, дарвозабон ҳам амалга оширмади. Буни томоша қилинг ва ундан завқланинг!

Испаниянинг La Nacion портали эса Черновнинг ҳаракатини: “Мукофотга арзийдиган ажойиб сакраш” дея эътироф этди.
ESPN нашри эса Черновни суперменга тенглаштирган бўлса, Испаниянинг анча обрўли бўлган AS нашри ҳимоячининг ҳаракатини футболнинг сўнгги 10 йиллигидаги мўъжизага қиёслади.

Шунингдек, Жанубий Американинг BolaVIP портали ҳам бунинг ажойиб сэйв эканлигини эътироф этган бўлса, Бельгиянинг NIEUWSBLAD портали яқинда “Ювентус” билан бўлган ўйинда футболда камёб учрайдиган автогол муаллифига айланган “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалини Черновдан ўрнак олишга чақирди.

Йирик статистик футбол сайти бўлмиш Transfermarkt эса ҳаттоки, клубларга “Ростов” ҳимоячисини харид қилишга шошилишларини таъкидлаб, унинг трансфер нархи 2 млн. евро эканлигини билдирди.
Бир сўз билан айтганда, 2та ажойиб сэйви билан мухлисларга нотаниш бўлган Евгений Чернов бир кунда қаҳрамонга айланди.

 

У.Умаров тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz