Қайднома

Қидирув

Бугунги рақибимиз: Кўрсаткичи камтарона жамоа- Фаластин термаси

Бугунги рақибимиз: Кўрсаткичи камтарона жамоа- Фаластин термаси

  05.09.2019 05:25
  0
  478
Бугунги рақибимиз: Кўрсаткичи камтарона жамоа- Фаластин термаси

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш баҳс­ларидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимиз дастлабки учрашувларини сафарда Фаластин терма жамоа­сига қарши ўтказишади.

Умуман олганда, Фаластин термаси халқаро ареналарда ўзини кўрсата олмаган. Бироқ ушбу жамоанинг тарихи ўтган асрнинг 28-йилларига бориб тақалади. 1928 йили ФИФА Фаластин футбол федерациясини ўз таркибига қўшиб олади. Ўшанда мамлакат «Эрец-Исроил футбол ассоциация­си» сифатида  ЖЧ-1930 саралаш баҳсларида иштирок этган. Аввалига терма жамоада араб миллатига мансуб футболчилар ҳам бўлган. Кейинчалик улар саралаш баҳсларида иштирок этишдан бош тортишган.

Кейинчалик Исроил давлати ташкил қилинганидан сўнг ҳудудда нотинчлик ҳукмронлик қилди. Ниҳоят, 1998 йили ФИФА ва ОФК ўз таркибига Фаластин футбол федерациясини қабул қилди. Ўшандан буён мамлакат терма жамоаси халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

2014 йилнинг май ойида Фаластин терма жамоаси Мальдив оролларига ОФК чақирув кубогининг финал босқичида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Фаластинликлар Қирғизистон (1:0) ва Мьянма (2:1) терма жамоаларини мағлуб этишди. Мальдив билан эса 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ярим финалда Аф­ғонистон мағлуб этилган бўлса, финалда Филиппинни (1:0) доғда қолдиришди. Шу тариқа терма жамоа ўз тарихида биринчи бор Осиё кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди ва 2015 йили Австралияда бўлиб ўтган мусобақада қатнашди. Ўша йили Осиё чемпионатида иштирок этган Фаластин 16-ўринни эгаллади. 2019 йилда ҳам фаластинликлар Осиё кубогида қатнашдилар. Бу сафар ҳам гуруҳдан чиқа олишмади. Мана энди жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Жамоанинг жазоирлик устози Нуриддин Улд Али

бўлажак ўйинларга Қуйидаги футболчиларни чаҚирган:

Дарвозабонлар:

Туфик Али                1990        33        0          «Марказ Балата»

Наим Абу Акер         1995        0          0          «Аҳли Ал-Халил»

Рами Хамадех          1994        24        0          «Ҳилол Ал-Қудс»

Ҳимоячилар:

Мусо Фарави            1998        4          0          «Ҳилол Ал-Қудс»

Абдулатиф Баҳдари   1984     68        9          «Марказ Балата»

Аҳмад Зрейки           1996        0          0          «Марказ Балата»

Мусо Салим                -           1          0          «Шабаб Ал-Халил»

Валид Комбор         1997        0          0          «Жабал Ал-Мукабер»

Ёсир Ҳамид              1997        4          1          «Португалете» (Испания)

Абдалла Жабер       1993        51        2          «Аҳли Ал-Халил»

Ярим ҳимоячилар:

Самех Марааба        1992        34        9          «Марказ Балата»

Маҳмуд Абу Варда  1995        0          0          «Марказ Балата»

Муҳаммад Ямин       1994        18        1          «Ҳилол Ал-Қудс»

Хайтам Хайралла     1992        2          0          «Палестин форс»

Муҳаммад Дарвиш   1991        34        0          «Ҳилол Ал-Қудс»

Шади Шабан             1992        22        0          «Аҳли Ал-Халил»

Ислом Батран          1994        14        2          «Ал-Жазира» (Иордания)

Аҳмад Абу Хадижа   1998        0          0          «Шабаб Ал-Бире»

Муҳаммад Бассим    1995        11        0          «Шабаб Ал-Бире»

Назми Албадави       1991        4          1          «Норт К. ФК» (АҚШ)

Тамер Сейям            1992        37        6          «Ҳасания А.» (Марокаш)

Ҳужумчилар:

Холид Салим           1989        29        3          «Марказ Балата»

Маҳмуд Вади           1994        10        0          «Ал-Масри» (Миср)

Одэй Даббах            1998        19        3          «Aл-Салмия» (Қувайт)

Солиҳ Чихадех         1994        1          0          «Тун» (Швейцария)

 

Фаластин терма жамоаси

Лақаби: «Ҳанана шерлари», «Рицарлар»

Бош мураббийи: Нуриддин Улд Али (Жазоир)

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Рамзи Солиҳ (106)

Энг кўп гол урган футболчи: Зиёд ал Корд (16)

Уй стадиони: «Фазал ал Ҳусайни», Аль-Рам

Дастлабки учрашуви: Миср - Фаластин - 8:1 (Миср; 1953)

Энг йирик ғалабаси: Фаластин - Гуам - 11:0 (Бангладеш, 2006)

Энг йирик мағлубияти: Миср - Фаластин - 8:1 (Миср; 1953).

 

Ж.Бобохонов тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz