Қайднома

Қидирув

Тарихий шармандали мағлубиятга қандай чидаймиз... ЭКТОР КУПЕР “АУТ”!!!

Тарихий шармандали мағлубиятга қандай чидаймиз... ЭКТОР КУПЕР “АУТ”!!!

  05.09.2019 21:20
  0
  922
Тарихий шармандали мағлубиятга қандай чидаймиз...  ЭКТОР КУПЕР “АУТ”!!!

Тан олиш керакки, бугунги ўйиндан кўпчилик дуранг натижа қайд этилишини ҳам хаёлларини “бир чеккасига” ҳам келтиришмаган эди.  Кичик ҳисобдаги ғалабани ҳам назаримиз илмаётган бир пайтда “қулоғимизнинг тагига” икки марта қаттиқ шапати едикки, гуёки ёмон тушга ўхшайди.

Тўғри бу шармандали мағлубиятга бош айбдор сифатида жаноб Купер кўрилади. Лекин футболчиларчи... уларнинг индивидула маҳорати  ва “касбий маҳорати” бир неча маротаба баланд бўлсада кўзларида “нурни” кўрмадик.  Шунча йиғинлар қаерга кетди? Ҳеч бўлмаса юлдуз футболчиларимиз жамоани бу “чуқурлик”дан тортиб чиқиб кетишлари мумкин эдди. Афсуски бугун Фаластин термаси ҳақли равишда ,аққли футбол кўрсатиб бизни доғда қолдира олишди.

ЖЧ-2018  2-саралаш босиқичида ҳам КХДР термасидан учралган мағлубиятдан сўнг рулга Самвел Бабаян ўтказилганди ва у бу босқичда ажойиб натижа қайд этганди. Бу сафар ҳам худди шундай сценарий...
Тўғри бу биринчи ўйин ва ҳали етарлича имконият бор. Аммо, ҳамиша нотинч ва давлат сифатида ҳам ҳамон шакллана олмаган Фаластин термасидан “тоза” мағлуб бўлишни ҳазм қила оламизми?

Бизнингча, жаноб Куперни истеъфога чиқарилиши керак ва унинг ўрнига  2-саралаш босқичига маҳаллий мутахассислардан бирини (Темур Кападзе, Равшан Ҳайдаров, Вадим Абрамов, Рўзиқул Бердиев ёки бошқани)ни тайинланиши мақсадга мувофиқ бўларди... Зотан, тажрибали ва дунёга машҳур Эктор Куперни ҳеч қандай “имзоси”ни кўра олмадик ва гувоҳи бўлолмаймизам шекилли...
Оддий мантиқни қаранг: Шу ўйинда, яъни "аутсайдер" терма билан кечган ўйинда 1 нафар номинал ҳужумчи билан ҳам ўйнайдими? Ўйинни 2 нафар "яққол" ҳужумчи билан бошлаганида нима бўларди?...
Аввало ҳимояни мустаҳкамлаб олган жаноб Куперга бугунги ҳимоячиларимиз хатоларга йўл қўйишиб, нималарнидир ўзгартириш керак эканлигини ўқтириб қўйишдику...
Хуллас, бош мураббийни тезроқ истеъфога чиқариб, бош жамоамизга янги "обу ҳаво " олиб кириш зарурга ўхшайди... 


ФАЛАСТИН – ЎЗБЕКИСТОН- 2:0 (0:0)
Рамаллоҳ, "Файсал Ал Ҳуссайни" стадиони. 
Ҳакамлар: Фу Минг , Ҳуо Веиминг), Ванг Децин (Хитой), Арафа Муҳаммад (Иордания).

Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон).
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Малдив).

Голлар: Одай Даббаҳ 60, - 1:0. Ислом Батран 84, - 2:0.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид, 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 9.Тамир Сейам, 11.Одай Даббаҳ (21.Ислом Батран, 83), 14.Абдаллаҳ Жобир, 15.Абдаллатиф Ал Баҳдари, 19.Маҳмуд Вади (18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 64), 20.Натми Ал Бадави, 23.Муҳаммад Дарвиш.
Захира: 1.Тавфиқ Абуҳаммад, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шади Шабон, 8.Муҳаммад Ямин, 10.Самиҳ Мараба, 12.Холид Салим, 13.Маҳмуд Абуварда, 16.Наим Абуакер, 17.Муса Башир.

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фарруҳ Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 15. Егор Кримец, 6. Даврон Ҳошимов, 7. Одил Ҳамробеков, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 83), 8. Икром Алибоев (23.Санжар Шоаҳмедов, 62), 19. Қувондиқ Рўзиев (17.Достонбек Ҳамдамов, 62), 14.Элдор Шомуродов. 

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Хожиакбар Алижонов, 3.Достон Турсунов, 13.Шароф Муҳитдинов, 18.Азизжон Ғаниев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Достон Ибрагимов,

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Вади 19, Егор Кримец 30, Муҳаммад Дарвиш 64.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz