Қайднома

Қидирув

Сиёсат шарофати

Сиёсат шарофати

  08.09.2019 03:28
  0
  446
Сиёсат шарофати

Туриннинг «Ювентус» клуби «Кальяри» жамоаси ва КХДР термаси ҳужумчиси Кван Сон Ханни кейинчалик 5 млн. еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Хан 11 сентябрь куни 21 ёшга тўлади. Ушбу футболчи билан қуйидаги мақола орқали танишишингиз мумкин.

Сиёсат туфайли Европага йўл олди

Кван футболни асосан «кўҳна қитъа»да ўрганди. Дастлаб унинг фаолияти Барселонадаги академия­ларнинг бирида давом этди, сўнгра қисқа муддат ўз ватанида тўп сурди, 2013 йилда эса Италияга кўчиб ўтди: Корчанодаги ISM академиясида таҳсил олди. Ушбу таълим масканига у Шимолий Корея давлат раҳбари Ким Чен Иннинг дўсти -­ италиялик сиёсатчи Антонио Риццининг таклифига биноан келди.

ISMдан кейин Кван «Кальяри» тизимига қўшилди. Сардиния клуби асосий таркибида 2017 йили дебютини нишонлаган футболчи иккинчи ўйинидаёқ гол урди - захирадан майдонга тушиб, «Торино» дарвозасини ишғол қилди. Мавсум охиригача унга бошланғич таркибда жой тегмади ва ёзда ижара асосида «Перуджа»га ўтди. Бу ерда 17 ёшли йигитча учун кўрсаткичлар ажойиб бўлди: «В» сериядаги 17та ўйинда 7та гол - ва ижарадан қайтариб олинди.

2017|2018 йиллар мавсумининг иккинчи қисмини форвард «А» серияда «Кальяри» шарафини ҳимоя қилиш билан ўтказди. Гол урмади, аммо «Наполи» ва «Лацио»га қарши баҳсларда асосий таркибда майдонга тушди. Римликлар билан учрашувда, дарвоқе, самарали узатма муаллифига айланди.

Хан ўтган мавсумни тўлиқлигича яна ижара асосида «Перуджа»да ўтказди. Кўрсаткичлар бу сафар у қадар жиддий кўриниш олмади - 19та ўйинда 4}2. Шунга қарамай, у «Юве» эътиборини ўзига қаратди.

Сиёсат туфайли Англияга бормаган

Ўтган қишда Хан Англия грандларидан бирининг таркибига қўшилиши мумкин эди. Иқтидорли футболчига «Тоттенхэм», «Арсенал» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирди. Аммо ишга яна сиёсат аралашди. Қонунга кўра, чегара ортида меҳнат қилаётган ҳар бир шимолий кореялик маошининг бир қисмини ўз юртига - КХДР давлат бюджети ҳисобига ўтказиши шарт. Британия ҳукумати клубларга агар ушбу футболчини сотиб олишса, трансферларни чеклаш ҳақида огоҳлантириш хати юборди, чунки туманли ўлка раҳбарлари футболчининг маоши орқали Ким Чен Иннинг ядровий дастури қўллаб-қувватланишини хоҳлашмади.

ЦСКАга ўтиши мумкин эди

Москва «армиячилари» 2018 йилнинг ёзида Ханга қизиқиш билдиришганди. Бироқ томонлар келиша олишмади. ЦСКА скаутларини футболчининг тиззасидаги жароҳати хавотирга солган бўлиши мумкин. Кван шу туфайли уч ойга сафдан чиққанди.

«Ювентус»га ўтди

Ханнинг Россия пойтахтига келиши эҳтимоли йўқ эмас. Аммо бу сафар «Ювентус» футболчиси сифатида Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувда «Локомотив»га қарши ўйнайди. Тўғри, Черкизоводаги стадион майдонига чиқиш учун у дастлаб Криштиану Роналду ва Пауло Дибала билан рақобатда ютиб чиқиши лозим.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz