Қайднома

Қидирув

Тинчликни таъминлаш йўлида..

Тинчликни таъминлаш йўлида..

  08.09.2019 09:33
  0
  361
Тинчликни таъминлаш йўлида..

«Ростов» футбол клуби Сурия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур учрашув 8 сентябрда, ФИФА кунлари пайти ўтказилади. Дастлаб Ростов жамоаси ушбу баҳсни рақиб майдонида ўтказмоқчи бўлди, бироқ бунинг учун Халқаро футбол федерациясидан рухсат ололмади. «Ростов» президенти Арташес Арутюнянц Россиянинг RT нашрига берган интервьюсида сурияликлар билан ўйинни ташкиллаштириш ҳақида гапираркан, агар жавоб ўйинини ўтказиш бўйича ФИФАдан изн олинса, қўл остидаги клуб Дамашққа боришга тайёр эканини билдирди.

Келгуси ҳафта Россия чемпионати терма жамоалар ўйини муносабати билан мавсумдаги дастлабки танаффусга чиқади. Аксарият футболчилар миллий термалари сафига қўшилишади, қолган ўйинчилар эса кейинги турни кутиш жараёнида нима биландир шуғулланишлари керак. Одатда, деярли тўлиқ таркибини сақлаб қолган клублар формани сақлаб туриш учун ўртоқлик ўйинлари ташкиллаштиришади.

«Ростов» ҳам танаффус пайти айнан шу билан шуғулланади, аммо Валерий Карпин шогирдлари ноодатий рақибга қарши тўп суришади. Жанубликлар Сурия термасини меҳмонга чақиришди.

RT нашрига маълум бўлишича, ўртоқлик ўйини 8 сентябрь куни Москва вақти билан соат 18:00да старт олади. Учрашув «Олимп-2» стадионида ўтказилади. Клубдагиларнинг таъкидлашларича, ўйинга кириш текин бўлади. Шунингдек, беллашув телеканаллар ва клубларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали трансляция қилинади. Ишқибозлар, ўз нав­батида, ҳар икки жамоанинг очиқ машғулот жараёнини кузатиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу учрашувда Россиянинг миллий ва ёшлар термаларига чақирилган Алексей Ионов ҳамда Данил Глебов, шунингдек, норвегиялик Матиас Норманн, болгариялик ярим ҳимоячи Ивелин Попов ва албатта, РПЛ тўпурарлари пойгаси пешқадами - Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам «Ростов»­га ёрдам бера олмайдилар.

Сурия термаси ФИФА рейтингида 87-ўринда бормоқда. Жамоа ЖЧ-2022нинг Осиё минтақасидаги саралаш баҳсларида қатнашади. Икки йил аввал сурияликларда Россия мундиалида қатнашиш имконияти бўлган, квалификация раундига чиқишни уддалаган терма Австралия тўсиғидан ўтолмаганди.

- Сурия билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш қай тариқа ташкилланди?

- Июлда Сурия термаси билан Дамашқда тинчлик ўрнатишга қаратилган ўйин ўтказиш бўйича таклиф олдик. РФ мудофаа вазирлиги ёрдами билан ушбу ўйинни ўтказишга келишдик, РФИ ва УЕФА рухсат берди, сафар режалаштирилди, барча ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ишончим комилки, футбол ҳар доим сиёсатдан четда туриши, чегара билмаслиги лозим. Дамашқдаги ўйин тинчлик ўрнатиш нуқтаи назаридан ажойиб ғоя бўларди. Ушбу мамлакат бошидан кечирган воқеалардан кейин мазкур ўйин спортчилар ва оддий фуқаролар учун ажойиб байрамга айланарди. Бироқ Сурия футбол ассоциацияси ФИФА билан бу ўйинни ўтказиш бўйича келишолмади - у ерда ўйин ўтказиш хавфсиз эмас деб топилди. Биз ҳарбийларимизнинг Сурияда хавфсизлик ўрнатишларига ишонгандик.

- ФИФАнинг рад этиши сизларни ранжитдими?

- Сурияда саккизинчи йилдирки, фуқаролар уруши давом этаётганини унутмаслик керак, мамлакат ҳудудидаги агрессив ҳаракатлар гуманитар вазиятни мураккаблаштирмоқда. Кўп жиҳатдан, россиялик ҳарбийлар туфайли Сурияда давлатчилик сақланиб қолди. Россия чиндан ҳам минтақадаги ҳолатни яхшилаш йўлида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширмоқда. Умид қиламанки, Сурия иштирокидаги навбатдаги спорт тадбирлари ушбу мамлакатдаги нотинч вазиятни бироз пасайтиради. Сафарга боролмаслигимиз аниқ бўлгач, суриялик дўстларимизни Ростовга меҳмонга чақирдик. Ишончим комил, ФИФА рухсат бериши ҳамоно Дамашқ­да ўйин ўтказамиз.

- Мазкур ғояга Карпин қандай муносабат билдирди?

- «Ростов» клуби ва Сурия термаси ўртасидаги ўртоқлик баҳси айнан ФИФА кунлари Россия чемпионатида юзага келадиган танаффусга тўғри келди. Табиийки, бу футболчиларимиз учун яхшигина ўйин амалиёти бўлади.

- Суриялик футболчилар учун бу Россияга биринчи ташрифми?

- Аслида ундай эмас. Спорт дипломатияси доирасида сурияликлар аввал ҳам ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Краснодар ўлкасига келишганди. Ўйлашимча, бундай тажрибани ривожлантириш даркор. Бизнинг мураббийлар футболчиларни тарбиялаш бўйича малакаларини суриялик ҳамкасблари билан ўртоқлашишга тайёрлар. Келгусида Сурия билан ёшлар ва болалар спортини ривожлантириш бўйича алоқаларни янада яхшиламоқчимиз.

- Нега ўйин «Ростов Арена»да эмас, «Олимп-2»да ўтказилади?

- «Ростов Арена»да ўйнашимизга рухсат беришмади. «Спорт-Ин» стадиони раҳбарлари билан муносабатларимиз яхши эмас. Бу алоҳида мавзу ва бугун унга тўхталмоқчи эмасман.

- Сурияликлар ўз мамлакатларида ўйинни трансляция қилишни режалаштиришяптими? Энди у ерда «Ростов» мухлислари сони ортади, деб ўйлайсизми?

- Клубимиз ўйин трансляцияси масаласига тизимли ёндашади - ўртоқлик баҳси Россиянинг федерал телеканалларидан бирида эфирга узатилади, трансляцияни регионал телеканаллар, шунингдек, интернетдаги видеоплатформалар орқали кўриш мумкин бўлади. Демакки, сурияликлар ўз суюклилари иштирокидаги учрашувни кўриш имкониятига эгалар. Менимча, улар жамоалари ишқибозлик қилишади. Ўз навбатида, «Олимп-2» стадионининг меҳмонларга ажратилган трибунасида сурияликларни кўришдан умидвормиз.

- Сурияда жавоб ўйини ўтказиш варианти ҳам борми?

- Аввал ҳам таъкидлаганимдек, агар ФИФА рухсат берса, Сурияда ўртоқлик учрашуви ташкил этишга тайёрмиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz