Қайднома

Қидирув

Футболчи термага келганда, муаммоларни клубда қолдириш керак...

Футболчи термага келганда, муаммоларни клубда қолдириш керак...

  09.09.2019 03:37
  0
  430
Футболчи термага келганда, муаммоларни клубда қолдириш керак...

Украина терма жамоаси бош мураббийи Литва ва Нигерияга қарши кечадиган ўйинлар олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоа йиғилди. Барча яхши кайфиятда. Бугун биринчи машғулотни ўтказамиз. Айрим футболчилар шанба, баъзилари эса якшанба куни ўйнашган. Бугун барчани бир хил ҳолатга келтириб олиш учун енгил машғулот ўтказамиз. Коноплянка ҳақида нима дейишим мумкин? Умид қиламанки, унинг трансфери амалга ошади. У ўзига жамоа топиб, ўйнаши жуда муҳим (трансфер бозорининг сўнгги кунида Коноплянка «Шахтёр»га ўтди). Бугун у машғулотларда қатнашмайди. Чунки шахсий масалаларини ҳал қилмоқда. Женя ўзи учун нима яхшилигини ўзи ҳал қилади. Чунки у тажрибали йигит. Биз эса ҳамиша уни қўллаб турамиз.

Шунингдек, Шевченко ЕЧЛ қуръаси борасида ҳам ўз фикрларини айтиб ўтди. Унинг натижасига кўра, «Шахтёр» ўз таркибида украиналик футболчилари бўлган жамоаларга қарши тўп суради.

- Агар «Вест Хэм» ҳам Чемпионлар Лигасида ўйнаганида, бир мамлакат жамоалари бир гуруҳга тушишганида, «Шахтёр» айнан ўша ерга тушарди (кулади). Биз учун футболчиларимиз ЕЧЛда қандай ўйнашади, клубларимиз қай тарзда ҳаракат қилишларини кўриш муҳим. «Манчестер Сити» ва «Аталанта»нинг украиналик футболчилари бир гуруҳда тўп суришади. Уларни кузатиб борамиз. Бунинг устига, «Аталанта» рақибларини «Сан Сиро»да қабул қилади. Бергамо жамоасининг ўйинини томоша қилиш учун бораман.

Шевченко олдинроқ терма жамоа йиғинига 24 нафар футболчини жалб қилишини маълум қилганди.

- «Динамо» футболчиларининг руҳий ҳолати? Улар билан ҳозирча бу борада гаплашмадим. Футболчи терма жамоага чақирилганида, ҳар қандай муаммосини клубга ташлаб келиши керак. Ишончим комил, «Динамо» бу вазиятдан чиқиб кетади. Ҳар ҳолда, бу мени тарбия қилган клуб. Унинг учун ҳамиша жон куйдираман. Бизни иккита муҳим учрашув кутиб турибди. Бунинг устига, узоқ муддатдан сўнг жамоа Украинада ўйнамоқда. «Днепр»да яхши жамоага қарши кураш олиб борамиз. Ярмоленко? Биз уни доимо кузатиб борамиз. У терма жамоа даражасидаги футболчи. Жароҳати туфайли чақирилмаётганди. Унинг тикланганини кўрдик ва яна чақирдик. Ёш футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, уларни ёрқин келажак кутиб турибди. Умуман олганда, биз ҳар бир футболчини кузатиб борамиз. Саралаш баҳслари олдидан Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланма берадиган ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган. Бу борада, мураббийлар штаби, федерация иш олиб бормоқда. Гуруҳда биринчи ўринни олишимиз муҳим эмас. Менинг вазифам - жамоа нафақат натижа бериши, балки чиройли футбол намойиш қилишини таъминлаш. Энг муҳими эса - Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Зинченко? У универсал футболчи ва ҳар қандай позицияда ўйнаши мумкин. Яремчукнинг ҳам ҳолати яхши. У енгил режимда машғулот олиб бормоқда. Ҳар ҳолда жароҳат туфайли бир ҳафта майдонга туша олмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz