Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз Эрон устидан йирик ғалабага эришди

Олимпиячиларимиз Эрон устидан йирик ғалабага эришди

  09.09.2019 21:07
  0
  377
Олимпиячиларимиз Эрон устидан йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон ҳамда Эрон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўз поёнига етди.

Любинко Друлович бошчилигидаги 23 ёшгача бўлган футболчиларимиз учрашувда 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Бобур Абдухолиқов хет-трик қайд этган бўлса, Жасур Яхшибоев битта гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, уч кун олдин ўтказилган бу жамоаларнинг илк ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон олимпиячилари Яхшибоев томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонган эди.

ЎРТОҚЛИК ЎЙИНИ

ЎЗБЕКИСТОН U-23 – ЭРОН U-23 - 4:1 (2:0)

Голлар: Бобур Абдухолиқов (18, 36, 69), Жасур Яхшибоев (53) – Маҳдий Гойеди (50).

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ислом Қобилов, Илҳом Алижонов, Дилшод Саитов, Абдулла Абдуллаев, Аброр Исмоилов, Бобир Абдихолиқов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Миржаҳон Мираҳмадов. 

Захира: Низом Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Шерзод Насруллаев, Шаҳбоз Жўрабеков, Ойбек Рустамов, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобур Асқаров, Асад Собиржонов, Санжар Қодирқулов, Азиз Амонов.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz