Қайднома

Қидирув

Ван дер Сар "МЮ"га қайтади

Ван дер Сар "МЮ"га қайтади

  10.09.2019 14:08
  0
  354
Ван дер Сар

У яна "қизил иблис"га айланади. "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар яна “Олд Траффорд”га қайтмоқда. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбаага кўра голландиялик мутахассис “қизил иблислар”нинг техник директори лавозимини эгаллайди. Таъкидлаш керакки, у айни дамда “Аякс”да худди шу лавозимда ишламоқда.

Маълумот учун, 48 ёшли ван дер Сар “Манчестер Юнайтед” сафида 2005-2011 йилларда тўп сурган. Инглиз клуби сафида 4 карра Англия чемпиони бўлган ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz