Қайднома

Қидирув

Малакали гастролчи ёки яна Марадона ҳақида

Малакали гастролчи ёки яна Марадона ҳақида

  14.09.2019 06:11
  0
  306
Малакали гастролчи ёки яна Марадона ҳақида

Диего Марадонанинг Аргентина чемпионати аутсайдери ҳисобланган «Химнасия» клуби бош мураббийлигига тайинлангани сентябрнинг дастлабки ҳафтасида рўй берган диққатга молик воқеалардан бири бўлди. Уни таништириш маросимига 25 минг мухлис ташриф буюрди, яна уч минг киши ушбу янгилик чиқиши ҳамоно клубга расман аъзо бўлишди. Тақдимот маросимида Марадона мотивация ва катта мақсадлар ҳақида гапирди, йиғлади, янги жамоаси билан суратга тушди.

Бу Марадонанинг 2010 йилдан буён ўз юртидаги дастлабки ишидир. Ёдингизда бўлса, Аргентина термаси ушбу мутахассис бошчилигида ЖАРдаги жаҳон чемпионатига бориб, 1|4 финалда немисларга 0:4 ҳисобида ютқазганди. Шундан бери Марадона ё ФИФА элчиси вазифасини бажарди ёки реклама моделига айланди. Баъзан эса дунё кезиб, кутилмаган жойлардан иш топди.

Қуйида Марадонанинг аввалги учта иш жойи ҳақида сўз боради.

БАА

Инфографикада қулай бўлиши учун битта клуб номи қайд этилган, аслида эса Марадона амирликларнинг иккита жамоасида ишлаганди. «Ал-Васл»да президент билан жанжаллашди: мутасадди уни трансферларни тўғри йўлга қўя олмасликда айблаганди. Қўшимчасига, аргентиналик мутахассис атрофидагиларни дилетантлар деб атади, фанатлар, собиқ ҳамкасблари ва бошқа жамоалар мураббийлари билан уришди, шунингдек, ўйинларда мағлубиятга учради.

Орадан тўрт йил ўтиб, 2017 йили Марадона БААга қайтди ва иккинчи дивизион вакили ҳисобланган «Ал-Фужайра» бошқарувини қўлга олди. У ерда ҳаммаси оддий ва қисқа: Марадона клубни биринчи лигага олиб чиқолмади, аммо унинг агентлари шартнома муддатини узайтириш учун маоши тўрт карра оширилишини сўрашди.

Белоруссия

Марадонанинг Белоруссияга борганининг ўзи ҳақиқий кино. Боз устига, у БАТЭ ёки Минскка эмас, Брест­нинг «Динамо»сига борди. Марадонани ё бошқарув раиси, ё директор, ё фахрий президент лавозимига таклиф қилишганди. Якунда у Брестга фақат бир марта ташриф буюрди, аммо клубдагилар унинг яна келишини кутишмоқда.

Марадонанинг нима сабабдан бундай ажабтовур ишга қўл ургани номаълумлигича қолди. Эҳтимол, бу шунчаки пиар юриш бўлиб, «Динамо»ни бутун дунё муҳокама қилишини хоҳлашгандир.

Мексика

Мексика иккинчи лигаси вакили ҳисобланган «Дорадос» клубида Марадона бир вақтнинг ўзида ҳам техник директор, ҳам мураббий вазифасини бажарди. Унинг 11 ойга мўлжалланган шартномасида 2 млн. долларлик маош белгиланганди. «Дорадос» олий лигага чиқиш йўлидаги «плей-офф»­да ютқазди. Аммо расмий сабабга кўра, Марадона бунинг учун эмас, операция сабабли кетди. Ёзда Марадонанинг елкаси ва тиззаси операция қилинди. Бўғимларидаги муаммолар сабаб «Химнасия»даги таништирув маросимига гольф-кареда ташриф буюрди.

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz