Қайднома

Қидирув

«Неймар ва Мбаппе йўқми, майли...»

«Неймар ва Мбаппе йўқми, майли...»

  27.09.2019 05:10
  0
  396
«Неймар ва Мбаппе йўқми, майли...»

Ҳа, «ПСЖ» Неймар ва Килиан Мбаппесиз ҳам яхши ўйнай олишини исботлади. Ҳар ҳолда, «ураган» - Анхель ди Мария ҳамон Париж клуби ихтиёрида. Аргентиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи «Реал»га қарши кечган учрашувнинг биринчи бўлимида идеал тарзда ҳаракатланиб, «дубл»га эришди ва ЧЛ-2019|2020 «ПСЖ» учун идеал бошланишини таъминлади.

«ПСЖ» ЧЛ стартида айнан Анхель ди Мария голлари эвазига «Реал»га заррача имкон қолдирмади - 3:0. Ваҳоланки, Парижда бўлиб ўтган учрашувда мезбонларга етакчи футболчилар ёрдам беролмадилар. Неймар дисквалификация, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани эса жароҳат туфайли учрашув қайдномасидан четда қолишди. Анхель эса беназир трио йўқлигини асло билинтирмади. Аргентиналик футболчи собиқ жамоасига қарши ўйинда чинакамига зўр ҳаракатланиб, 36-дақиқагача «дубл»га эришди. У 60-дақиқада 3-голини ҳам уришга яқин келди: Тибо Куртуа қаршисида ёлғиз қолди, фақат бу сафар мўлжалда адашди. Лекин «дубль» ҳам чакки эмас. Боз устига, бунинг 3та алоҳида қизиқарли жиҳати бор:

1. Анхель ди Мария собиқ жамоасини яна бир бора ранжитди. У февраль ойида айнан ЧЛ доирасида «МЮ»га қарши кечган баҳсда 2та голга ассистентлик қилганди.

2. Анхель ди Мария - ЧЛда «Реал» ва «Барселона»га қарши кечган учрашувларда «дубл»га эришган иккинчи футболчи. Турнир тарихида бундай натижа фақат бразилиялик Марио Жарделга насиб этганди.

3. Анхель ди Мария - учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ «Реал» дарвозасини 2 марта ишғол қилган бешинчи футболчи. Хуллас, аргентиналик ярим ҳимоячи бу борада Жардел (1999 йил), ҳамюртимиз Максим Шацких (2006 йил), Марко Ройс (2014 йил) ва Марио Манжукич (2018 йил) натижасини такрорлади.

Анхель ди Мария «ПСЖ» - «Реал» учрашувининг биринчи бўлимида чиндан ҳам, идеал ҳаракатланди: 13та аниқ узатма, 3та омадли юриш, 2та тўғри зарба ва 2та гол. Зўр. Аргентиналик футболчининг «ПСЖ» сафида ЧЛ баҳсларида қайд этган умумий статистикаси ҳам ажойиб: 31та ўйин, 12та гол, 7та самарали узатма.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz